АМАЛИЙ МАШҚЛАР
Бугун мен пулдан оқилона фойдаланишни бошлайман. Бу йўлда қуйидагиларни амалга
оширишим зарур бўлади:
1. Бугундан бошлаб мен доим ўз даромадимнинг камида ўн фоизини йиғиб бораман. Мен
биламанки, сақлаб қўйган пулларгина мени бой қила олади.
2. Мен ҳисоб рақамлар системасини тузаман ва улар автоматик равишда менинг
пулларимни иқтисод қила бошлайди. Тадбиркор эканман, фирма ҳисоб рақами ва ўз
ҳисоб рақамимни ажратаман. Мен ўзимга қатъий белгиланган маош тўлайман. У
фирманинг ҳисоб рақамидан ўз ҳисоб рақамимга кўчирилиб турилади. Мен
даромадларимнинг қирқ беш фоизидан ошмайдиган суммага кун кўришни ўрганаман.