T me/psixobook


ҒОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 26-ҚОНУН. ПУЛГА ОҚИЛОНА МУНОСАБАТДА БЎЛИНГ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet108/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ҒОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 26-ҚОНУН. ПУЛГА ОҚИЛОНА МУНОСАБАТДА БЎЛИНГ 
Кунларнинг бирида қашшоқ деҳқоннинг товуғи тилла тухум туғибди. Деҳқон 
аввалига биров ҳазиллашган деб ўйлабди. Лекин ҳар эҳтимолга қарши тухумни заргар 
ҳузурига элтибди. Заргар тухум асил тилладан эканлигини тасдиқлабди. 
Деҳқон тухумни катта пулга сотибди. Кечқурун у катта базм уюштирибди. Эртаси куни у 
оила аъзолари билан товуқ яна тилла тухум туғдимикан, дея катакка йўл олишибди. 
Қарашса — ҳақиқатан ҳам товуқ яна битта тилла тухум босиб ѐтибди. Бу ҳолат бир неча 
кун давом этибди. 
Деҳқон аввалига ўз бахтига ишонмабди. Кейин эса унинг нафси ҳакалак отибди. Унга 
кунига битта тилла тухум камлик қила бошлабди. У катакка бориб, товуқни сўйиб ҳамма 
тухумга бира тўла эгалик қилмоқчи бўлибди. Бироқ, товуқ танасидан нўхатдек келадиган 
ҳали ҳомила ҳолатидаги тухумга дуч келибди, холос. 
Бу масалдан мурод: тилла тухум туғаѐтган товуқни сўймаслик керак. 
* * * 
Фаровонлик — бу сизга туғилганингдаѐқ берилган ҳуқуқдир. Ҳали ҳеч қачон бизнинг 
замонамиздагидек бойиш осон бўлмаган. Сиз сўрашингиз мумкин: «Унда нега ҳамма 
инсон бой эмас?» деб. Бу саволнинг жавоби жуда оддий: инсонларнинг кўпчилиги тилла 
тухум қўювчи товуқни сўйишади. 
Бизнинг бугунги сабоғимизда товуқ — капитал, тухум эса ундан олинадиган фоиз 
тушунилади. Капиталсиз ҳеч қанақа фоизлар бўлмайди. Кўпчилик инсонлар қўлларида 
бор бўлган пулларнинг ҳаммасини сарфлаб юборишади. Баъзилар эса ўзларида мавжуд 
пулдан ҳам кўпроқ ишлатиб юбориб, қарзга ботишади. Бундай йўл билан товуқ ўстириб 
бўлмайди. Улар уни жўжалигидаѐқ, ҳали тухум қўйишга қодир бўлмаган пайтлардаѐқ 
ўлдириб юборишади. 
ЭСКИ ҲАҚИҚАТЛАР ЎРНИГА АЙЁРОНА СТРАТЕГИЯ ТУЗАМИЗ 
Фаровонлик асослари етарли даражада тушунарлидир. Бунинг учун олаѐтганингизга 
нисбатан камроқ харажат қилиш керак. Ортиқча пулларни бир нарса олишга харжлаш 
ѐки товуқ ўстириш учун иқтисод қилиш мумкин. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 139 - 
Шуни тан олиш керакки, биз хоҳлаган нарсаларнинг ҳаммаси ҳам бизга керак эмас. 
Бироқ бу ҳолда ўз олдимизда ростгўй бўлишимиз керак. Бизга ҳақиқатда нима керак ўзи? 
Кўпчилигимизда харжланмаган пуллар қолади. Савол уларга қандай муносабатда 
бўлишдадир. Пулларни мебель, автомобиль, саѐҳатлар, кўнгилочар нарсаларга сарфлаш 
керакми ѐки бирор ишга? 
Ҳаммаси жуда оддий: пулларни ѐ харжлаш мумкин ѐки иқтиcод қилиш. Айтайлик, етти 
йилдан сўнг сиз баланс ўтказишни истаб қолдингиз. Сизнинг молиявий ҳолатингиз 
қандай кўриниш олади? Сиз товуқ ўстирдингизми ѐки жўжани қовурдингизми? 
Сиз капитал киритиш учун асос яратдингизми ѐки кейинчалик мутлақо бекераклиги 
ойдинлашган нарсалар харид қилдингизми? 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling