T me/psixobook


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ҒОЛИБЛАР ҚОНУНИ 
 
Умрингнинг сўнгида қандай яшашни истасанг, шу бугуноқ шундай яшашни бошла 
Марк АВРЕЛИЙ. 
СЎЗ БОШИ 
Сиз ўзингизни юқорироқ натижаларга эришишга лойиқ деб ҳисоблайсизми? Сизнинг 
орзуингиз бор, лекин турли мажбуриятлар ва кундалик юмушларга ўралашиб, кўп 
нарсадан ҳафсалангиз пир бўлганми? 
Эйнштейннинг таъкидлашича, ҳар бир болада даҳо яширин бўларкан. Ҳа, ҳар биримизда 
Ғолиб бўлишга имконият ва ҳуқуқ бор. 
Балким сиз, мен бир неча йил бошимдан ўтказган нарсаларни туяѐтгандирсиз. Ўшанда 
мен «йўл кўрсатувчи белгилар» — ҳаѐтда ўз ўрнимни эгаллашда ѐрдам берадиган 
маслаҳатларни излаш билан банд эдим. 
Ҳаммаси устозимга қарата: «сиздек омадга эришиш учун бор нарсамни қурбон қилишга 
тайѐрман», деганимдан сўнг бошланди. У эса ишонқирамай бошини чайқаган эди: 
«Менинг бунга ишончим комил эмас, жаноб Шефер». 
Мен унга мақсадларим жиддий эканини айтдим, у деди: «Унда ҳузуримга ҳафтасига уч 
марта ўқиш учун келинг. Эшитганингизни ѐзиб олинг, сизга нима десам шуни қилинг». 
Аввалига мен ўзим учун муваффақият ва бахт формуласини топишга ҳаракат қилдим, 
лекин бундай формула мавжуд эмас, албатта. 
Шунда мен устозимдан олдимдаги муаммоларни ҳал этишда ѐрдам сўрадим. Лекин 
кутган нарсам бўлмади. Мен билан бирга қийин вазиятларни таҳлил қилиш ўрнига 
устозим ғолиблар қонунини тушунтира кетди. Аввалига менга тушунарсиз кўринган 
гаплар, алал-оқибат доҳиѐна кўрсатмалар бўлиб чиқди. Мен бугунги муаммоларимни ҳал 
этишнигина эмас, келажакда асқотадиган билимларга ҳам эга бўлдим. 
Албатта, ҳозир ҳам муаммоларга дуч келаман, лекин доим ўзимга ўзим савол бераман: 
«Бу хусусда устозим нима деган бўлар эди?» Ахир мен ҳанузгача унинг овозини 
эшитаман, сиймосини кўраман, мададини сезаман. 
Ҳаѐтимда шундай онлар бўлганки, атрофимдагилар хатти-ҳаракатларим тўғри 
эканлигидан мени шубҳалантиришган. Лекин бундай ҳолатларда устозимнинг бир 
гапини ѐдга олардим: «Мени бир нарса жуда жаҳллантиради: бир инсоннинг ўзгалардан 
нафратланиши. Бу ҳол бошқаларнинг муваффақият ва бахтга эришишига унинг 
имконият бермаслигида яққол кўринади. Ҳеч ким «эслаб қол буни» — ҳеч ким 
бошқаларга қарата: «Сен ҳеч қачон яхши ҳаѐт кечира олмайсан!» дейишга ҳақли эмас. Ва 
ҳеч ким бу сўзларни ўзига ўзи ҳам айтмаслиги шарт». 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 4 - 
Ҳамма ҳам ҳаѐтда бундай устозга дуч келмайди. Шу сабабли мен ушбу китобни ѐздим. 
Унда мен бир вақтлар ўзим ўрганган муваффақият принциплари мужассам. 
Қанчалик ғалати бўлмасин, китобда вақт синовидан ўтган ва кўҳна ҳақиқатлар 
ѐритилган. Уларнинг баъзилари ҳаммага маълум ва машҳур бўлса-да, лекин амал 
қилинмайди. Уларнинг ичида шундайлари ҳам борки, бизга у ўн йилдан буѐн таниш, 
лекин фақат ўн биринчи йилга бориб унинг мағзини чақамиз. 
Китобни ўргана туриб, уч нарсани ихтиро қиласиз. 
Биринчидан, баъзи қонунлар бошқаларига зиддек таассурот пайдо бўлади. Кимгадир бу 
ҳол танқид учун асос бўлар. Лекин ғолиблар қонуни ҳаѐтимизни бошқаради ва у ана 
шундай парадоксларга тўла. Бир-бирига зиддек кўринган ҳол эса аслида бир бутун 
нарсанинг икки таркибий қисми ҳисобланади. 
Иккинчидан, сиз такрорларга дуч келасиз. Бу орқали мен баъзи қонунлар ўзаро боғлиқ 
эканлигини таъкидламоқчиман. Фақатгина уларни боғлиқ ҳолатда ўзлаштирибгина 
ҳаѐтингиз фаровонлиги учун интила оласиз. 
Учинчидан, ғолиблар қонунига амал қилиб яшаш осонгина эмаслигини тушунасиз. 
Бироқ, бу йўлда ирода ва куч топилади сизда. Сиз исталган вақтда ҳаѐтингизни 
ўзгартиришингиз мумкин. Муваффақият кўпам омадга боғлиқ эмас. Муваффақият — 
маълум бир принципларга асосан қурилган ҳаѐт тарзингизнинг натижасидир. 
Ҳа, бундай ѐндашув ҳаммага ҳам ѐқмайди. Кўпчилик ўзини қурбон сифатида кўришга 
мойилроқ. Бу ҳолда уларнинг ихтиѐрида осонгина баҳона бор-да! 
Бироқ ҳақиқат шундан иборатки, айнан ўзингиз ниманидир танлашингизга тўғри келади! 
Ҳаммаси сиз тушиб қолган вазиятга эмас, ўша вазиятдан қандай фойдаланишингизга 
боғлиқ. Сиз, мен, у — ҳар биримизда ғолиб бўлишга имконият бор. Бу китобда кўплаб 
«рецепт»лар борки, уни дарҳол ўзингизда синаб кўришингиз мумкин. 
Умид қиламанки, «Ғолиблар қонуни» кўнглингизга ѐруғлик олиб кириб, сизни буюк 
ишларга илҳомлантиради. Шу йўлда сизга қуйидагиларни тилаб қоламан: 
Ўз орзуларингизни рўѐбга чиқаринг. 
Кундалик ҳаѐтингизни ѐрқин ҳодисалар билан безанг. 
Бўлишингиз мумкин бўлган инсонга айланинг. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling