T me/psixobook
НЕГА ВАҚТИМИЗНИ РЕЖАЛАШТИРА ОЛМАЙМИЗ?
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
НЕГА ВАҚТИМИЗНИ РЕЖАЛАШТИРА ОЛМАЙМИЗ?
Вақтни режалаштириш усуллари доим такомиллашиб турганига қарамасдан, бу соҳада ҳанузгача тўртта асосий качилик узатилади: 1. Кўпгина инсонлар вақтни режалаштиришнинг замонавий воситаларидан фойдаланишади, ҳатто махсус семинарларга қатнашишади, бироқ уларда вақт тақчиллиги кундан кунга кўпаяѐтгандек туюлади. Бу соҳадаги услубларнинг мақсади — инсонга бир суткада кўпроқ турли ишларни қилишга улгуриш имкониятини яратишдан иборат. Инсонга вақт бериш ўрнига улар вақтни ўғирлашади, холос. 2. Дақиқаларни иқтисод қиламан, деб кўпчилик бутун йилларни беҳуда сарфлаб юборишади. Агар сиз мақсадингизни яхши тасаввур қилмай туриб замонавий вақтни режалаштириш услубларидан фойдаланар экансиз, демак сиз кераксиз ишлар учун такомиллашиб борасиз ва пировардида сохта мақсадга эришасиз. Бу ҳолда асосий нарсани — ўзингиз учун асосий аҳамиятга эга бўлган нарсани аниқлаб олишни қўлдан бой берасиз. Сиз соатни «илоҳийлаштириб», компасга эътибор бермайсиз. Сиз бундан қанчалик кўп нарса ютқазаѐтганингизни сезмайсиз ҳам. Қачонки бирор нарсани ўзгартириш кеч бўлгандагина ўйланиб қоласиз. 3. Кутилмаган вазиятларнинг барчасини биз «тўсиқ» деб баҳолаймиз. Баъзан биз севадиган инсонлар ҳам бизга «ортиқча» бўлиб қолади. Агар устимиздан муддат ва битимлар ҳукмрон бўлса бу қочиб бўлмайдиган ҳолат. Аслида бу муддатлар бизга хизмат қилиши керак, биз улар учун эмас. Бутун диққат-эътиборини режалар ва муддатларга қаратган инсон фақат келажак учун яшайди. Бироқ энг даҳшатлиси шундан иборатки, келажакда у яна келажак учун яшайди. Бу ҳолда у ҳеч қачон ҳозирги лаҳзалар ва атрофидаги инсонларни қадрлай олмайди. Ахир инсонлар барибир биринчи ўринда бўлиши керак-ку! 4. Агар биз ҳеч ишга қўл урмасак, бирибир виждонимиз қийналади. Нимадир билан банд бўлишимиз кераклигига ишончимиз комил. Нима ишни қилишни билмаѐтган одам зерикади. Лекин ҳаѐтнинг ҳар лаҳзасини имконият ва тақдир туҳфаси сифатида қабул Markanyan t.me/psixobook - 18 - қилган одамнинг зерикишга умуман вақти йўқ. У вақт шунчаки нисбий эканлигини билади. Фақатгина лаҳзанинг қадрига етмаган, ўзи тушиб қолган вазиятдан фойдаланишни билмаган инсонгина зерикишга маҳкум. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling