T me/psixobook


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ТАҚДИР ЗАРБАЛАРИ 
Кўпчилигимиз фожеани бошимиздан ўтказганмиз, тақдирнинг турли зарбаларига дучор 
бўлганмиз. Баъзан ҳаѐтда мушоҳада қилишимизга қийин бўлган нарсалар рўй беради. 
Уларнинг баъзилари, бизнинг англашимизча, куч-қувватимиздан юқорироқдек. Ҳа, 
ҳаѐтда турли фалокат, касаллик ва ўлимларга ўрин ажратилган. Хўш, биз бунга қандай 
муносабатда бўламиз? Тушунтириш излаб, Худога ѐлворамизми? Ҳаммани айблай 
бошлаймизми? Ёки бундай ҳолатларнинг ҳар биридан қандайдир ижобий нарса топишга 
ҳаракат қиламизми? 
Жорж ва Барбара Бушларнинг кенжа қизи — Робин нобуд бўлганда ота-онанинг 
реакцияси ҳаммани лол қолдирган: «Қизимиз чопқиллаб ўйнаган бу дунѐ бизнинг ҳам 
дунѐмиз эканлигидан ҳурсандмиз. Шу сабабли биз бу айрилиқдан қайғурмаймиз, 
шунчаки бирга ўтказган вақтларимиз учун шукроналар айтамиз. Робиннинг шарофати 
билан Жорж ва мен ҳар бир инсонни кўпроқ қадрлай бошладик. У бизнинг қалбларимиз, 
хотираларимиз ва ишларимизда яшайди. Биз унинг учун ортиқ йиғламаймиз. У 
ҳаѐтимизнинг ѐрқин ва қувончли қисми сифатида қолди». 
ҲАР БИР ЛАҲЗАДАН РОҲАТЛАНИНГ 
Йўлимизда учрайдиган ҳар бир инсон биз учун нақадар қадрли, ҳаѐтимизнинг ҳар бир 
лаҳзаси қанчалик ажойиб эканлиги ҳақида кўпроқ ўйлашимиз керак. Афсуски, кўпчилик 
учун бу сўзлар «ҳалиям шундай-ку», деган жавобни туғдиради. Гўѐки олдимизда бутун 
бир абадийлик тургандек... 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 17 - 
Фақат қайтариб бўлмас йўқотишга дучор бўлганимиздан сўнггина ҳаѐтимизнинг ҳар бир 
лаҳзаси — чинакам мукофот эканлигини англай бошлаймиз. «Муҳимроқ» ишлар ва 
юмушларга ўралашиб қолиб, бундай мукофотларнинг қанча-қанчасини эътиборсиз 
қолдирганмиз?! 
Муаммоларга файласуфларча муносабатда бўлиш керак ва ҳар доим ўзингизга «Беш 
йилдан сўнг бу муаммолардан нима қолади?» деган саволни бериб туришингиз керак. 
Эҳтимол, ҳеч нарса қолмас?! Фақатгина барча салбий ҳолатларга жуда эътибор 
берганимиз, майда-чуйда нарсаларга катта нарсадек қараганимиз учун соғлигимизга 
путур етгани қолар... 
Хотирада фақат кўнгил торини чертган лаҳзалар қолади. Бизга бахт ва осудалик бахш 
этган мўъжаз лаҳзалар. Уларнинг ѐнгинасидан қанчалар кўп ўтиб кетамиз-а... 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling