T me/psixobook


ТЎХТАШ, ЎЙЛАШ ВА БЕКОРЧИЛИК УЧУН ВАҚТ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ТЎХТАШ, ЎЙЛАШ ВА БЕКОРЧИЛИК УЧУН ВАҚТ 
Вақтнинг тўхтаб қолгандек бўлиши ғолибга алоҳида қувонч бағишлайди. Бу ҳол унга у 
ѐки бу ҳолатни теранроқ мушоҳада қилиш имкониятини яратади — худди 
секинлаштирилган сѐъмкани томоша қилгандек. Агар тинчгина ўтириб, асосий нарсалар 
ҳақида фикрлаш сифатида қаралса ҳаттоки тўхташлардан ҳам лаззатланиш мумкин. 
Доим бир нарсалар қилиб юриш шарт эмас. Баъзида шунчаки яшаш ҳам керак. Ҳаттоки 
доим иш билан банд инсон ҳам ўз ишидан дам олишни истайди. Эҳтимол у ҳеч нарса 
ҳақида ўйлаш керак эмасдир, шунчаки ўзи билан шуғулланишни истар. 
Ўз қадриятларимизни яхшироқ англаш, йўл танлаш ҳақида мушоҳада қилиш учун ҳар 
биримизга ана шундай тўхталишлар керак бўлади. Бизга доим ўта муҳимдек туюлган 
кундалик ишлар оқими оқизиб кетмаслиги учун дам-бадам тўхталишлар қилиб туриш 
ҳам муҳим. Осуда дақиқаларда ўзингиз учун муҳим нарсалар ичидан энг устиворларини 
аниқлаб олишингиз мумкин. 
Бундай тўхталишлар биз учун муҳим бўлган инсонлар ҳақида ўйлаб кўриш учун ҳам 
керакдир. Улар билан биргаликда ўтказишимиз мумкин бўлган мўъжаз лаҳзаларнинг 
ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Ҳеч нарса ҳаѐтимизни бу қадар бойита олмайди! 
БУГУНГИ КУН — БУ СИЗНИНГ ИМКОНИЯТИНГИЗ 
Ҳозирги кунларда ўтмиш (нимадандир пушаймон бўлиб) ѐки келажак (унга тайѐрланиб) 
билан яшаш «нормаль» саналади. Тўғри, бизнинг ниманидир олдиндан режалаштира 
олишимиз, маълум бир келажак учун ишлашимиз тараққиѐт белгиси саналади. Лекин 
бундай ҳолатда қопқон яширин бўлиши мумкин. Бугунги куннинг гўзалликларини 
беэътибор қолдирсак ана шундай бўлади. 
Ахир бу ҳеч қачон қайтарилмайдиган уникал имконият-ку?! Ўзингиз қадрлайдиган 
инсон билан вақтингизни мазмунли ўтказишингиз мумкин. Хаѐлга берилиб, ўз 
мақсадларингиз ҳақида ўйлашингиз мумкин. Шунчаки, бахтли бўлишингиз мумкин. 
Бугунги кунингизни янада мазмунлироқ ўтказиш учун нималар қилиш мумкинлиги 
ҳақида ўйланг. 
Бу ҳолатда кўп нарса сизнинг ѐндошувингизга боғлиқ. Кунларнинг бирида қизалоқ 
ўрмонга йўл олибди ва шу вақт қаттиқ довул бошланибди. Ташвишланган она уни ахтара 
бошлабди. Ниҳоят, она қизини топганда унинг кўз ўнгида ғалати манзара намоѐн 
бўлибди: ҳар чақмоқ чаққанда қизча юришдан тўхтаб, осмонга қараб жилмаяр эди. 
«Наҳотки, чақмоқдан қўрқмаѐтган бўлсанг?» — сўрабди она. «Йўқ, — жавоб берибди 
қизи. — Мени Худо суратга туширяпти». 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 19 - 
Агар кўнгилсизликлар юз берса уни кўнглингизга яқин олманг. Ҳеч нарса 
кайфиятингизни туширмаслиги керак. Ўзингизга шундай денг: «Бугун мен билан бўлиши 
мумкин бўлган ягона ҳодиса — яна бир мазмунли кунни яшаганим». Қайғуни шодликка 
алмаштиринг. Вазият устидан назоратни сақлай олинг. Шароитларнинг устингиздан 
ҳукмронлиқ қилишига йўл қўйманг. Бенжамин Дизраэли кунларнинг бирида шундай 
деганди: «Кимки майда инсон бўлса, унинг устидан майда-чуйда нарсалар ҳукмрон 
бўлади». Агар сиз бунга йўл қўймасангиз ҳеч ким ва ҳеч нарса сизга бугунги кун 
томонидан инъом этилаѐтган хазиналарни тортиб ололмайди. 
Афсонларга кўра, алкимѐгарлар қўрғошин ва тошларни олтинга айлантира олишган. Бу 
жуда қизиқ фикрга олиб келади. Омадли инсонлар ҳам баъзи жиҳатдан 
алкимѐгарларнинг ўзидир: ҳар қандай вазиятни улар олтин лаҳзаларга айлантира 
олишади. 
ШУКРОНА 
Ёмғир остида ҳуштак чалиб ҳиргойи қилувчи ва доим жилмайиб юрувчи омадли ва 
бахтли инсонлар эга бўлган сир сизга маълумми? Бу сир шундан иборатки, улар ҳар онни 
мўъжиза сифатида қабул қилишади ва шу он учун шукроналар айтишади. 
Бугунги кун — сиз севадиган ва сизни севувчи инсонлар, ҳаѐт сизга берган ўша мўъжаз 
лаҳзалар учун шукроналар айтиш учун имкониятингиздир. Сиз соғломсиз, юра оласиз, 
кўряпсиз, эшитаяпсиз, ўзганинг ѐрдамисиз овқат ея оласиз, гапира оласиз... Бу рўйхатни 
чексиз давом эттирш мумкин. Сезяпсизми, қанчалик бойсиз ва ҳар бир кун сизга 
қанчалар туҳфалар олиб келмоқда? 
Қанчалик кўп мўъжизаларни сиз одатдаги сингари қабул қилаѐтганингизни тушунишга 
ҳаракат қилинг. Атрофингиздаги инсонлар ҳақида шундай дейиш мумкин. Уларга ҳеч 
қачон шунчаки бўлиши керак бўлган нарсалар сифатида қараманг! 
Ғолиблар ҳар кунни уникал имконият сифатида қабул қилишади. Улар ѐнма-ѐн яшаѐтган 
инсонларни қадрлашади. Улар ҳаѐт асосини белгилаб берувчи, бироқ жуда оддий 
кўринган нарсаларга куч-қувват сарфлашади. Улар ҳамма нарсадан мамнун, ҳаѐтдан 
баҳра олишларида уларга ҳеч нарса халақит бера олмайди. Ғолиблар бугунги кун тақдим 
этган имкониятларнинг барчасидан фойдаланишади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling