T me/psixobook
БОСҚИЧМА БОСҚИЧ, САБОҚМА САБОҚ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИШИ ФАҚАТ МЕҲНАТ ЖАРАЁНИДА ШАХСГА АЙЛАНАДИ
БОСҚИЧМА БОСҚИЧ, САБОҚМА САБОҚ
Бизнинг ҳолатимиз яхши томонга ўзгариши учун, аввало ўзимиз ўзгаришимиз керак. Муваффақиятга эришиш учун вазият қулайроқ бўлишини кутаѐтган инсонлар ҳар биримизга яхши таниш. Бироқ, вазиятнинг ўзгариши бундай инсонларга сира ѐрдам бера олмайди, чунки улар бу вазиятни ўзига сиҚдириш учун «торлик» қилишади. Аввал улар шахс сифатида ўзгаришлари керак. Ҳаммаси мактабдагидек. Аввал биринчи синфда ўқиймиз, кейин иккинчи, учинчи ва ҳ.к. Бу жуда оқилона тизим. Қанчалик билимли бўлиб борар эканмиз, шунчалик кўп имкониятлар пайдо бўлаверади. Балки баъзи биров: «Менга ҳозир икки миллион доллар беринг, мен ҳеч қачон пулга муҳтожлик сезмасдан яшайман», дер. Бу нотўғри ѐндашув. Аввал бугунги вазиятни бошқаришни ўрганиш керак. Аввал минг долларни тўплаб, бирор ишга оқилона сарфлаш керак. Кейин ўн минг доллар ва ҳ.к. Яхшироқ яшаш учун қулай вазиятни кутиш эмас, мавжуд вазиятдан максимум даражада фойдаланиш керак. У ѐки бу фаолият билан шуғулланишга лойиқманми-йўқми, деган саволни ҳам олдиндан ўзингизга бера кўрманг. Фақат ишни бошлабгина, биз шу ишнинг устаси бўлишимиз Markanyan t.me/psixobook - 27 - мумкин. Агар сиз маълум бир иш қўлингиздан келишини аввалдан билсангиз, у сизга ўсиш учун имконият бермай қўяди. КИШИ ФАҚАТ МЕҲНАТ ЖАРАЁНИДА ШАХСГА АЙЛАНАДИ Эслаб кўринг-а, таниқли шахслар ниманинг шарофатидан машҳур ва буюк инсонларга айланишган. Эйнштейн ўзининг физик назариялари билан танилган, Беккенбауэр — футболдаги муваффақиятлари билан, Ганди — Ҳиндистонни мустамлака тузоғидан куч ишлатмасдан озод қилган, Она Тереза — камбағалларга муруввати билан. Кўриниб турибдики, уларнинг барчаси фақат ўз ишлари билан танилишган. Ўз-ўзини такомиллаштиришнинг энг самарали усули меҳнат қилишдир. Агар сиз яхшироқ ҳаѐтни хоҳласангиз, тиним билмасдан ишлашни тезроқ бошланг. Аввалига ҳамма нарса ҳал бўлавермайди, лекин бунинг сира қўрқинчли жойи йўқ. Асосийси — қўлни ювиб, қўлтиққа урмаслик! Албатта, муваффақиятлар бизни бой қилади, лекин муваффақиятсизлик шарофати билан биз ўсамиз. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling