T me/psixobook


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ДЕҲҚОННИНГ БЕШ САБОҒИ 
Сиз балки деҳқон ҳақидаги масални эшитган чиқарсиз. У ғалла экибди, бироқ 
донларнинг ҳаммаси ҳам униб чиқмабди. Бир қисмини қушлар еб кетибди, бир қисми 
қуриб қолибди, бир қисмини эса ѐввойи ўт-ўланлар нобуд қилибди. Бундан беш муҳим 
хулоса чиқариш мумкин: 
1. Ҳар қандай уруғ ҳам ўсиб кетавермайди. Шунинг учун иложи борича кўпроқ экиш 
керак. Биттаю-битта ниҳолга умид қилиш ярамайди. 
2. Душманлар эмас, ўз ишингизга диққатингизни жамланг. Душманларни йўқ қилиб, сиз 
ҳеч қачон ўз мақсадингизга эриша олмайсиз. Ўзингиз ўйлаб кўринг: муваффақиятли 
инсоннинг душманлари ҳар қачон етарли бўлади. Бу табиат қонуни. Қушлар ва ѐввойи 
ўт-ўланлар доим бўлган ва бўлади. Ақлли деҳқон ғалла етиштиришда давом этаверади. 
3. Бирор нарса экмасдан ҳосил йиғиб бўлмайди. Фақатгина иш ниҳоялангандан сўнг 
киши рағбат топади. Киши меҳнат қилгани учун мукофотланади, баҳона қилгани ѐки 
ўзини оқлагани учун эмас. Кимдир табиатнинг бу қонунини айланиб ўтишга уринади. 
Бироқ у унутадики, бундай йўл билан барқарор муваффақиятга эришиб бўлмайди. 
4. Сабр қилиш керак. Ўсиш учун вақт талаб этилади. Қанчалик кўп куч сарфламанг, икки 
кундан кейин барибир ҳосил ололмайсиз. Фақатгина меҳнат ва интилишгина сизга 
натижани тақдим этади. 
5. Нима эксанг — шуни ўрасан. Инсонга умри давомида яхши ва ѐмон ҳосиллар насиб 
этади. Эҳтиѐт бўлинг: ѐмон уруғлар ҳам кўкариб чиқади. 
МУВАФФАҚИЯТ ЙЎЛИДАГИ БЕШ ТЎСИҚ 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 28 - 
Нега ҳамма инсонлар ҳам муваффақиятга эриша олмайди: Ахир ҳаммада ҳам имконият 
бор-ку?! Шундай олти сабаб борки, муваффақиятни ҳомилалигидаѐқ ўлдиради. Айнан 
шу сабаблар туфайли ҳеч қачон барча инсонлар учун баробар ҳаѐтий шароитлар яратиб 
бўлмайди. Гап инсоннинг ичида бўладиган, ташқаридан таъсир қилишнинг иложи 
бўлмаган жараѐнлар ҳақида бормоқда. 
1. Такаббурлик. Сизга саволга нисбатан жавоби кўпроқ инсонлар танишми? Гѐте шундай 
деган эди: «Жуда кўпчилик кимдир бўлиб қолишни, фақат саноқли инсонлар кимдир 
бўлиб етишишни истайди». Бирор нарсани ўрганиш учун шогирд тушиш керак. 
2. Нодонлик. Кўпчилик инсонлар турли сабабларга кўра, янгиликни қабул қилиш учун 
тафаккур эшикларни очишга тайѐр эмас. 
3. Шуҳратпарастлик. Биз ўзимизга жуда жиддий муносабатда бўламиз ва 
атрофимиздагиларнинг иззатини кутамиз. Барча энергиямиз уларнинг кўзига «муносиб» 
бўлиб кўринишга сарфланади. Алал-оқибат, муваффақиятга эришиш учун ана шу 
энергия камлик қилади. Бундан ташқари, ҳаддан зиѐд шуҳратпарастлик ақлсизлик 
белгиси бўлиб хизмат қилади. 
4. Қўрқув. Қўрқув — салбий оқибатлар эҳтимолини тасаввур этиш. Биз ўзимиз истамаган 
нарсаларга шунчалик диққат қиламизки, бу тасаввур хаѐлий ҳолатдан реалга айланиб 
кетади. 
5. Гумон. Биз ўзимизни нимагадир етарлича тайѐр эмас, деб ҳисоблаймиз. Кучли 
томонларимизни баҳолаш ўрнига, ўзимизни бошқаларга солиштира бошласак гумон 
пайдо бўлади. Ўз-ўзимизга ишончни систематик мустаҳкамлаб бориш керак. Бунинг 
учун, масалан, муваффақият кундалиги тутинг ва унга ўзингизнинг барча 
ютуқларингизни ѐзиб боринг. 
6. Айбдорлик ҳисси. Кўпчилик ўзи орзу қилган ҳаѐт билан яшай олмайди. Чунки унинг 
атрофидаги худбин кайфиятдаги инсонлар уларнинг тафаккури билан ўйнашиб, унга 
айбдорлик ҳиссини сингдиришади. Бироқ, ҳаѐтингизда муносиб мақсад қўя олсангиз, 
ѐлғондакам айборлик ҳисси ўз-ўзидан йўқ бўлади. 
Бу китобда ушбу тўсиқларнинг ҳар бири синчиклаб ўрганилади. Бироқ, тиним билмасдан 
меҳнат қилиш ҳали муваффақият гарови дегани эмас. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling