T me/psixobook


ЭНГ КЕНГ ТАРҚАЛГАН БАҲОНАЛАР


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ЭНГ КЕНГ ТАРҚАЛГАН БАҲОНАЛАР 
Вақти-вақти билан ўзингизга қуйидаги саволларни бериб туринг: 
1. Хато қилишдан қўрқиб, қандайдир ишларни кейинга ташлаб юрасизми? «Шарманда» 
бўлишдан қўрқасизми? 
2. “Вақти келмагани учун” қилмаѐтган ѐки охирига етказмаган ишларингиз борми? 
3. Қандайдир ишни қилиш учун қўшимча тайѐргарлик керак, деб ўйлайсизми? Қўшимча 
билим, тажриба, кучлироқ қўллаб-қувватлаш? 
4. Яхши имконият ҳаѐтда бир марта пайдо бўлади ва бунинг учун шошилмаслик керак, 
чунки ҳали бунга тайѐр эмасман, деб ҳисоблайсизми? 
5. Ишга киришиш учун баъзи бир шароит ва вазиятларни ўзгартиришни истайсизми? 
6. Орзуларингиз реал эмас деб ҳисоблайсизми? 
Ўзингизга танқидий баҳо беринг-чи, юқоридаги саволлар шунчаки бир баҳона бўлиб, 
ҳаракатсизлигингизга сабаб бўлиб хизмат қилмаѐтганмикан? Аслида ҳаммаси айнан 
шундай бўлиб чиқади. Ахир сиз биласиз-ку: ҳаракатни бошлаш учун энг яши фурсат — 
ҳозир! 
Ишга қўл уришингиз билан кўплаб муаммо ва қийинчиликлар ўз-ўзидан йўқ бўлиб 
кетади. Бу дунѐда идеал рецепт йўқ, мутлақ мукаммаллик ҳам бўлмайди. Вақтнинг ҳам 
идеал фурсатини топа олмайсиз. Шу сабабли ғолиблар максимал даражада тез ҳаракат 
қилишади. 
Барча буюк нарсалар кичик нарсалардан бошланади. Аввал қилган хатоларингиздан 
хулоса чиқариб, келажакни қурасиз. Хатолар — кейинги тўғри қарорларингиз пойдевори 
ва шахсиятингиз асосидир. Хатолар фойдали. 
Хатога йўл қўймаслик учун имиллашдан кўра, хатоларга йўл қўйиб бўлса-да, ҳаракатни 
бошлаган афзалроқ. Биз ҳеч қачон буюк вазифаларга тўлиқ тайѐр бўла олмаймиз. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 33 - 
Фақатгина ҳаракатни бошлаб, кўпгина зарур нарсаларни ўрганишимиз мумкин. Ишга 
тайѐрланишнинг энг яхши усули — ишлашни бошлашдир. 
Шундай гапларни эшитиб қоламиз: “Куч қувватим кўпайса, эрталаблари кўчада 
турсикчан бўлиб югураман”. Ёлғон! Югуришни бошлаганингиздагина куч-қувват 
келади. “Арзирли ишга кириб қолсам, жон-жаҳдим билан меҳнат қиламан”. Бу ҳам 
ѐлғон! Арзирли иш шу вақтгача жон-жаҳди билан ишлаган кишиларгагина раво 
кўрилади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling