T me/psixobook


ҚОЛДИРИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ДАРС


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ҚОЛДИРИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ДАРС 
Бундай синов ҳар қандай инсонга ҳам берилавермайди, бироқ қийинчиликлар олдидаги 
бардош ва қатъиятлик — бу энг муҳим сифатлардан биридир. Муҳим бўлганда ҳам энг 
муҳим сифат. Бошқа барча нуқсонларни тўғирлаш мумкин, бироқ таслим бўлсангиз — бу 
тамом дегани. Кейин бу ҳақда гапира олмайсиз. Шунинг учун ҳар бир инсон ўзида 
“умидсизликка қарши иммунитет”ни шакллантириши керак. 
Нега ғолиблар қийинчиликни дарс сифатида қабул қилишади? Нега биз ҳамма нарсага 
қийинчилик билан эришамиз? Нега барча нарса учун курашиш керак? Бу саволларга 
якуний жавоб йўқ, бу қандайдир ҳаѐт жумбоғи ҳисобланади. 
Фақат бир нарса маълум: ҳаѐт шундай тузилган. Суякларимиз зўриқиб туриши керак, акс 
ҳолда улар кучсизланади ва узоқ вақт вазнсизлик ҳолатида бўлган космонавтларникидек 
мўрт бўлиб қолади. Қийинчиликлар ҳам кучлироқ бўлишимиз учун зарур. 
Кунларнинг бирида болакай капалак қанчалик қийналиб пиллани ѐриб чиқаѐтганини 
кузатаѐтган экан. Болакайнинг раҳми келиб, капалакка ѐрдам бермоқчи бўлибди. Бироқ 
отаси уни тўхтатибди. Чунки болакайнинг “ѐрдами” капалакни муқаррар ўлимга олиб 
борарди. Капалак шундай қийналиши керак, чунки бу қанотларини мустаҳкамлайди. 
Агар унга ѐрдам берилса, у кучсиз бўлиб қолар ва уча олмас эди! 
ЯНГИ АВЛОД БОЛАЛАРИ 
Америка иқтисодий мўъжизасини яратишда қатнашганларнинг кўпчилиги ѐшлигида 
шафқатсиз иқтисодий кризисни бошидан ўтказишган. Шундан сўнг улар иккинчи жаҳон 
уруши майдонларини кезишган. Улар қийинчиликларни енгишни ўрганишди. Аста-секин 
улар қарий бошлашди ва фирмаларида жойларини ўғил-қизларига бўшатиб бера 
бошлашди. Бу авлод эса мутлақо бошқа шароитда улғайганди. Улар ҳеч нарсага зор 
бўлмай ўсишганди. Ота-оналари уларни ўзларидан яхши яшашларини истаб, ҳар қандай 
қийинчиликдан асрашган эди. 
Фирмаларга бош бўлишгандан сўнг бу болалар ўзларини бутун умр қандай бўлса, 
шундай тута бошлашди. Улар муаммо ва қийинчиликлардан қоча бошлашди. Алал-
оқибатда улар ўзларига ишонилган вазифани уддалай олишмади. 
Авраам Линкольн шундай деган: “Ўзи қилиши мумкин ва шарт бўлган ишни қилиб 
бериб, инсонга ѐрдам бериш мумкин эмас!” 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling