T me/psixobook


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet32/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ЧЕРЧИЛЛНИНГ ҲАЁТИ 
Черчиллнинг нутқи нега айнан шу сўзлар билангина тугаганини англаш учун инсонларга 
пича вақт талаб этилди. Кўпчиликка бу ѐқмади — ахир росмана нутқ эшитаман, деб 
юзлаб километр йўл босиб келган инсонлар ҳам бор эди-да! Лекин биз Черчиллнинг 
таржимаи ҳолига эътибор берсак, нега унинг чиқиши бу қадар калта бўлганини 
англагандек бўламиз. 
У учун асосийси инсонларга “ким курашдан тўхтаган бўлса у аллақачон мағлуб” деган 
тушунчани сингдиришдан иборат бўлган. Барчамиз ҳам хатога йўл қўйишимиз мумкин, 
бунинг ҳеч қўрқинчли жойи йўқ. Хаммамизда муаммо пайдо бўлиши мумкин, бироқ 
уларни ҳал қилиш мумкин. Лекин биз қийинчиликлар олдида тисарилиб қолсак, тамом 
— ҳаммаси тугайди. Кимки ўз орзусига хиѐнат қилса, у ҳеч қачон орзу қилолмай қолади. 
Инсон орзу қилмас экан, у ҳаѐт эмас! 
Ўз вақтида Черчилл анча вақт сиѐсий буҳронлар исканжасига тушиб қолган эди. Кўп 
йиллар давомида унинг бардоши синалди. Ниҳоят, у бош вазир лавозимига эришгач, 
иккинчи жаҳон уруши бошланди. Ўшанда “Бундай қийин даврда ҳаракатларнинг тўғри 
йўналишини танлаганингизга аминмисиз?” деб сўрашганда у “Мен буни биламан, чунки 
бутун умрим давомида шунга тайѐрланиб келдим” деб жавоб берган. 
Шундан сўнг нацистлар авиацияси Лондонга бирин-кетин ҳужум қила бошлади. Кўплаб 
тинч аҳоли қурбон бўлди. Англиянинг куни битгандек кўринаѐтганди. Бомбардимончи 
самолѐтлар ҳар куни учиб келар, одамлар қирилаѐтганди. Маънисиз қурбонларга чек 
қўйиш учун Черчиллнинг маслаҳатчилари ва дўстлари немислар олдида таслим бўлишни 
тавсия эта бошлашди. 
Тунларнинг бирида, немис бомбардимончи самолѐти Лондонга навбатдаги бомбаларини 
ѐғдирганда Черчилл ҳаѐтидаги энг муҳим қарорни қабул қилишга мажбур бўлди. 
Атрофига унинг энг яқин дўстлари йиғилиб, ҳамон уни таслим бўлишга ундашаѐтган 
эди. Улар Черчиллни ўзи халқини бекордан-бекорга қурбон қилаѐтганликда айблашарди. 
Ҳатто энг яқин дўстлари ҳам ватандошлари ўлимида уни айблашаѐтган эдилар! 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 44 - 
Бироқ, Черчилл билардики, таслим бўлиш бундан-да кўпроқ қурбонларни келтириб 
чиқарарди. У мушт бўлиб тугилган қўлларини осмонда парвоз қилаѐтган бомбардимончи 
самолѐтларга ўқталди-да, бақирди: “Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман! Ҳеч қачон! Ҳеч 
қачон! Ҳеч қачон!!!” 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling