T me/psixobook


Markanyan  t.me/psixobook  - 45 -


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 45 - 
 
ҲАР ЯНГИ БОСҚИЧДА ҚИЙИНЧИЛИКЛАР ЖИДДИЙЛАШИБ БОРАВЕРАДИ 
Ҳаѐт зинапояга ўхшайди. Шундай вақтлар бўладики, биз бир зинадан иккинчисига 
кўтарилолмай анча вақт қийналамиз, кейин эса кутилмаганда кескин кўтариламиз. Энди 
бизни навбатдаги, юқорироқ даражали зина кутиб турибди. Бу зиналарнинг ҳар бирида 
бизни янги вазифалар қарши олади, айнан шунда чуқур ҳикмат бор. Улар бизни янги 
зинага кўтарилиш учун тайѐрлайди. Ҳар бир зина ўзига хос қийинчиликлар билан 
боғлиқ. Уларни ҳал эта олмас эканмиз, кўтарила олмаймиз. Шундай бўлиши ҳам керак. 
Акс ҳолда кейинги зинага кўтарилиш учун дармон қолмайди. 
Ҳеч ким омадсизликдан суғурталанмаган. У бизга исталган жойда — ҳаѐтда, ишда 
тўқнаш келиши мумкин. Сиз одамлар ва табиат қонунини ўзгартира олмайсиз. Жуда кўп 
нарсалар сизнинг назоратингизга бўйсунмайди. Уларга таъсир қилиш учун ҳар бир 
уринишингиз муваффақиятсизликка маҳкум. Ўзгартиришингиз мумкин бўлган ягона 
нарса ва киши — бу ўз-ўзингиз ва қийинчиликларни енгиш қобилиятингиздир. 
Ҳоянгиз, маҳсулот ѐки хизматингиз нечоғлик яхши бўлмасин, сиз ҳеч қачон энг яхши ва 
енгилмас бўлиб қололмайсиз. Сизнинг ғоянгиз ѐки маҳсулотингизни рад этувчи 
инсонлар доим топилади. Қийинчиликлар доим пайдо бўлади. Ҳар қандай рад этиш ѐки 
ҳар қандай қаршилик сизга қўлни ювиб қўлтиққа уриш учун баҳона ѐки ўқиш ва ўсиш 
учун имконият бўлиши мумкин. Қийинчиликлар тўсиқ ѐки кейинги зинага кўтарилиш 
олдидан машқ бўлиши мумкин. Ўзингиз танланг. 
ҚАНДАЙ МУҚОБИЛ БОР? 
Қанчалик фаол ҳаракат қилиб, олға интилсангиз, шунчалик ечилиши лозим бўлган 
вазифалар пайдо бўлаверади. Кимдир муаммолардан беркиниб, қийинчилик ва 
муваффақиятсизликдан ҳоли бўлган ишлар билан машғул бўлар. Бироқ бундай 
уринишлар таназзулга маҳкум. Чунки қийинчилик — ҳар қандай муваффақиятнинг 
таркибий қисмидир. 
Бошқалар эриш чиқиб олган зинасида қолишга ҳаракат қилишади, чунки улар билишади 
янги зиналарга чиқиш билан қийинчиликлар ҳам кўпаяверади. Бироқ улар бир нарсани 
ҳисобга олишмайдики, шу зинада қолатуриб, доим шу зинага хос бўлган муаммолар 
билан тўқнаш келишаверади. Муаммолар эса пайдо бўлаверади, бўлаверади, тинчлик 
бермайди. Ўрганишга улгармаган сабоғимиз бот-бот такрорланаверади. Бу ҳолатда 
умидсизлик пайдо бўлади. Хўш, ундан кўра сабоқни тўлиқлигича, пухта ўзлаштириб, 
янги вазифаларга ўтиш маъқулроқ эмасми? 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling