T me/psixobook


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet36/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ТАРАҚҚИЁТНИ ТЕЗЛАШТИРИШ 
Ўқиш ва ўсиш жараѐнини тезлаштириш усули мавжуд. Ғолиблар қийин вазиятларни 
кутиб ўтиришмайди. Улар тушунган-билган ҳолда ўша томон боришади. Кўплаб 
муаммолар кутаѐтганини билатуриб, улар янгидан янги лойиҳаларга қўл уришади. 
Бошқалар ноқулай шароитнигина кўрадиган жойларда улар янги вазифалар ва 
имкониятни илғашади. 
Сиз “Қандайдир муаммони ҳал қилиб бўлганимдан сўнг, янги ва мураккаброғини ҳал 
этишга киришаман”, деган шиорга амал қилишингиз керак. Сиз тушунишингиз керакки, 
юқорироқ даражадаги ҳар қандай масала сиздан муваффақиятсизликка нисбатан 
чидамлироқ бўлишни талаб этади. Шу сабабли қийинчиликларга қарши курашиш 
кўникмангизни шуғуллантира боришингиз керак. 
Бунинг учун қаердан куч келади? Сиз ажойиб нарсани ихтиро қиласиз: ҳар бир янги 
фаолият аввалида сизга оддий нарсалар қийин кўринади, бироқ кейинроқ қийин нарсалар 
енгил бўлиб қолади. Бу ҳуснихатга ўрганишга ўхшайди. Бошда сизга “А” ҳарфини ѐзиш 
йиллар ўтиб “механизациялаштирилмаганлигиданмикан” сўзини ѐзишдан ҳам қийин 
кўринади. 
Сиp ҳозирги майда-чуйда қийинчиликларни ҳал қилишни ўрганишингиз керак. Агар 
бунинг уддасидан чиқсангиз, сизда “чидам ва қатъият мушаклари” мустаҳкамланади ва 
мураккаб вазиятлар ҳам пировардида жуда енгил эканлиги маълум бўлади. 
Олға интилишдан бизни қийинчиликлар эмас, уларга муносабат тўхтатиб туради. Энг 
асосий душман ташқарида эмас, ўзимизнинг ичимизда. Ғолиблар ҳеч қачон, ҳеч қачон, 
ҳеч қачон таслим бўлмайдилар! 
АМАЛИЙ МАШҚЛАР: 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 48 - 
Бугун мен қийинчиликларни енгиш кўникмамни такомиллаштиришни бошлайман. 
Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошираман: 
1. Бугун мутлақо таслим бўлмасликка ҳаракат қиламан. Таслим бўлишнинг жуда кўп 
йўллари борлигини биламан, бироқ кўзлаган мақсадимга етиш учун бор куч-қувватимни 
жамлайман. 
2. Мен муаммоларга нисбатан нуқтаи назаримни ўзгартираман ва ўзимга дейман: 
“Уларга қандай муносабатда бўлишни ѐлғиз мен ҳал қила оламан. Эҳтимол, аввалига 
қийинчиликлар ечилмасдек туюлиши мумкиндир, бироқ бу муваффақиятга элтувчи 
зинани яратиш мумкин бўлган материал эканлигини англайман”. 
3. Шунга ўхшаш ҳолатни енгиб ўтган ғолиб билан тезроқ учрашиб, ундан маслаҳат 
сўрайман. 
4. Мен енгиб бўлинган қийинчиликлар рўйхатини тузаман. Бу келажакда ўз кучимга 
ишонишимда асқотади. 
5. Мен ҳаѐт тақдим этган барча сабоғларни ѐзиб бориш учун кундалик тутаман. Бу менга 
хатолардан хулоса чиқаришда асқотади. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 49 - 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling