T me/psixobook
УЗОҚ МУДДАТЛИ ТЕНДЕНЦИЯЛАРНИ АНИҚЛАШ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
УЗОҚ МУДДАТЛИ ТЕНДЕНЦИЯЛАРНИ АНИҚЛАШ
Бугун бир дона олма ѐки шоколад ейишимиз, китоб ўқиш ѐки телевизорда сериал томоша қилишимиз, 10 еврони сарфлаш ѐки иқтисод қилишнинг бир қараганда қандай фарқи бор-а?.. Бироқ орадан 10 йиллар ўтгач сиз бундаги фарқни яққол сезасиз. Шоколад, сериал ва пулни сарф қилиш семириш, юзакилик ва қашшоқликни келтириб чиқаради. Мевалар, яхши китоблар ва иқтисод — саломатлик, билим ва фаровонликни. Сиздан доим доҳиѐна қарорлар қабул қилишни ҳеч ким кутмайди. Бироқ ҳаѐт қабул қилган қарорларимизнинг умумий суммасидан иборатдир, бунда лоқайдлик ѐмон маслаҳатчи ҳисобланади. Markanyan t.me/psixobook - 13 - Бир ота тинчгина ишлашни хоҳлабди ва ўғлини бир муддат нимагадир банд қилиб қўйиши зарар бўлибди. Ота қандайдир журналдан дунѐ харитасини топиб олибди ва уни бўлаклаб ўғлига қайта йиғишни топшириқ қилиб берибди. Бироқ дам ўтмасдан ўғил харитани тўғри йиғиб олиб келибди. Ота бунга қийинчилик билан ишонибди, ўғил эса тушунтирибди: «Хаританинг орқа томонида аллақандай инсоннинг сурати бор экан. Суратни йиғиш қийин эмас, шу сабабли мен агар бу инсон суратини тўғри йиғиб чиқсам, жаҳон харитаси ҳам тўғри йиғилади, деган қарорга келдим». ДЎЎнинг моҳияти мана шу ерда билинади. Биз ўзимиз қабул қилган қарорлар йиғиндисидан иборатмиз, йиғинди эса келажагимиз қандай бўлишини белгилаб беради. Агар биз тўғри «йиғилган» бўлсак, «жаҳон харитаси» ҳам кўнгилдагидек бўлади. ПЭТ РАЙЛИ Америка баскетболи тарихида энг буюк мураббий «Лос Анжелес Лейкерс» жамоасини бошқарган Пэт Райли ҳисобланади. 1986 йилда жамоа ўйинчилари энди бошқа ўса олмаймиз, деган тўхтамга келишади. Бироқ мураббий ўйинчилардан ўйинни бор-йўғи 1 фоизга яхшилашни сўрайди. 1 фоиз бу кулгили даражада кичик катталик. Бироқ Райли ўйинчилар учун кичикроқ ҳисоб-китобни амалга оширади. Агар 12 та ўйинчи ўйиндаги 5 компонентда ўз ютуқларини 1 фоизга оширишса, бутун жамоа 60 фоизга яхшироқ ўйнай бошлайди. Унинг тушунтиришича, чемпионлик унвонини қўлга киритиш учун 10 фоиз ҳам етарли бўлиши мумкин, бироқ ҳар бир кишидан 1 фоиз алоҳида уринишларсиз бажариш мумкин бўлган натижа. Ўйинчилар мураббийнинг гапларига қулоқ осишди ва шу йилиѐқ чемпионлик унвонини қўлга киритишди. Айтайлик, сиз ҳаѐтнинг беш таркибий қисми — саломатлик, бошқалар билан мулоқот, молия, ҳис-туйғу ва ишда 1 фоизгинага яхшироқ бўлишга қарор қилдингиз. Агар сиз бир йил давомида ҳар ой бу билан шуғуллансангиз, сизнинг самарадорлигингиз 1 йил ичида 60 фоизга ошади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling