T me/psixobook


ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ЎЗ ТАҚДИРИМИЗНИ БЕЛГИЛАБ ОЛАМИЗ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ЎЗ ТАҚДИРИМИЗНИ БЕЛГИЛАБ ОЛАМИЗ 
Тасаввур қилинг, келажакда ҳаѐтингизда янги инсон пайдо бўлади. Унда уйингиз ва 
машинангиз калити бор. У уйингизда яшайди ва сизнинг столингизда ўтиради. У сизнинг 
машаққатли меҳнатингиз билан топилган қадрли нарсаларингиздан фойдаланади. У 
сизнинг банкдаги ҳисоб-рақамларингизни текшириб туради, меҳнатингиз самарасини 
назорат қилади. У сизнинг тўшагингизда ухлайди! Кўзгуга қаранг — сиз у инсонни 
кўрасиз. Ҳа, бу сизсиз! Сиз ўзингиз бугун қабул қилинаѐтган қарорлар ва босилаѐтган 
қадамлар воситасида бу инсонни яратдингиз. 
Бу инсон қандай кўринишга эга? У қандай яшайди? У нима қилади? Кимлар билан 
дўстона муносабатда бўлади? У шод-хуррам ҳаѐт кечира оладими? 
Бу саволларнинг жавоби бугун қабул қилаѐтган қарорларингизга боғлиқ. Ўзига ўзи паст 
баҳо берувчи инсонлар таваккал қилишдан қочиб, ўзини ҳимояламоқчи бўлишади. Шу 
сабабли, кўпчилик аслида ўзига ѐқмаган нарсага ѐпишиб олади. Бироқ, ҳеч қандай лаззат 
туймасдан бутун умрни яшаб қўйиш энг катта хавф эмасми? Шу сабабли бир 
ишбилармон шундай деган эди: «Таваккал қилинглар. Осмонда эмас, Ердасиз. Йиғилиб 
тушмайсиз». 
Қарор қабул қилар экан, ғолиблар нима истаѐтганини дастак қилиб олишади. Улар 
қарорни тезда ва узоқ муддатга қабул қилишади. Бироқ аксарият инсонлар қарор қабул 
қилишда имиллашади, уни дам-бадам ўзгартириб туришади. Ғолиблар жуда тез қарор 
қабул қилишади, чунки улар билишади: ѐмон қарор ҳам йўқ қарордан кўра яхшироқдир. 
Бундан ташқари, улар нима истаѐтганини яхши билишади. Қарорларни тезда қабул 
қилиш хусусияти ўз-ўзини қадрлаш тушунчасига асосланади. Агар ўзингиз учун нима 
қадрли ва бебаҳо эканини билсангиз, қарор қабул қилишда қийналмайсиз. 
АМАЛИЙ МАШҚЛАР: 
Бугун мен қарор қабул қилишдаги кўникмаларимни такомиллаштираман. Бунинг учун 
қуйидагиларни бажаришни ваъда қиламан: 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 9 - 
1. Мен тезда қарор қабул қилишни ўрганаман. Мен ўзимда «журъат мушаги» бор деб 
тасаввур қиламан ва у қарор қабул қилганим сайин кучайиб бораверади. Менюни 15 
дақиқа ўрганиб чиқиб, биттагина таом буюрадиган инсонлар бор. Қандайдир мазасиз 
таом тановвул қилиб қўйиш хавфи пайдо бўлса-да, энди менга ошхонада нима еб-
ичишни танлаш учун 30 сония кифоя қилади. Шу бугундан бошлаб, майда-чуйда 
қарорлар учун 30 сониядан ортиқ вақт сарфламайман. 
2. Ҳар қандай қарорни қабул қила туриб, ўзимга қуйидаги саволларни бераман: «Оқибат 
нима бўлади?» ва «Мен ва атрофимдагиларга бунинг фойдаси тегадими?» Шу йўл билан 
мен ўзимни ўзим тушунишга ҳаракат қилиб бораман. 
3. Мен қуйидаги саволларга ѐзма жавоб бераман: «5 йилдан сўнг ким бўламан?», «5 
йилдан сўнг нима қиламан?», «5 йилдан сўнг менинг нималарим бўлади?». Барча 
қарорларимни олдимга қўйган мақсадларим билан солиштириб бораман. Шу йўл билан 
мақсадим сари интиламан. 
4. Агар олдимда мураккаб танлаш турган бўлса ва анча вақтдан буѐн қарор қабул 
қилолмай юрган бўлсам, турли варинтларни қоғозга тушираман ва тажрибали инсонлар 
билан маслаҳатлашишга эҳтиѐж бор-йўғлигини ўйлаб кўраман. Энг асосийси — шу иш 
юзасидан қарор қабул қилишнинг охирги муддатини белгилаб оламан. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 10 - 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling