T me/psixobook


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet109/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ИҚТИСОД ҲУЗУР БАХШ ЭТАДИ 
Ўз-ўзингизга ҳақ тўлаш хақида қайғуринг. Нон сотиб олар экансиз — нонвойга, сабзавот 
харид қила туриб — деҳқонга тўлайсиз. Қачон сиз ўзингизга тўлайсиз? Жавоб: иқтисод 
қилинг! Доим иқтисод қилиш учун кўпчилик инсонларга шахсий интизом етишмайди. 
Бунда сизга оддий система ѐрдам беради. 
Сиз махсус «товуқ» ҳисоб-рақамини очинг. Банкингизга сизнинг амалдаги ҳисоб 
рақамингиздан омонат ҳисоб рақамига пул ўтказиб туриш ҳақида доимий кўрсатма 
беринг. Бу йўл билан, ҳар ойнинг бошида унга даромадларингизнинг ўн фоизи келиб 
тушади. Бу пуллар иш бошлаш учун тўпланмоқда, уларни ишлатиш мутлақо мумкин 
эмас. 
Бу вазиятда ҳаѐт шодликларини унутиш ҳам ярамайди. Бунинг учун яна бир ҳисоб рақам 
— кўнгилочар ишлар ҳисоб рақами очинг. Бунга ҳам даромадларингизнинг маълум бир 
қисми, айтайлик 5-10 фоизи ўтиб туради. Бу пулларни виждонингиз қийналмай 
ишлатишингиз мумкин. Бу йўлдан юриб, сиз бир ўқ билан икки қуѐнни отасиз: ўз 
ҳузурингизни унутмай яшайсиз ва шу вақтнинг ўзида келажагингиз чун пул тўплаб 
борасиз. 
МАОШИНГИЗ ОША БОРГАН САЙИН ПУЛ ТЎПЛАНГ 
Даромадларингиз ошган сайин ҳаѐтингиз даражаси ҳам оша боришини пайқаган 
бўлсангиз керак. Бироқ бу ҳолда сиз қанча кўп ишлаганингиз сайин каптиталингизни 
ўсмаѐтгани кузатилмаслиги керак. Бу ерда ҳам оддий усулни қўллаш мумкин. 
Маошингиз ошиши билан унинг эллик фоизини тўпланиб бораѐтган ҳисоб рақамга 
ўтказишингиз керак. Сиз аввалги маошга ўрганиб қолганингиз туфайли бу сизга умуман 
таъсир қилмайди. Сиз маошингизнинг «ярим баробар» ошганига осонгина кўникасиз. Бу 
ҳолатда сизнинг омонатингиз янада тезроқ кўпая бошлайди ва белни янада маҳкамроқ 
сиқиш учун ҳожат қолмайди. 
СИЗ ХУСУСИЙ ТАДБИРКОР БЎЛСАНГИЗ... 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 140 - 
Ишбилармонлар ва эркин касб эгалари олдиндан маълум бир суммадаги пулларни 
иқтисод қила олишмаслиги, чунки уларнинг даромадлари миқдори доим юқорилаб-
тушиб туришидан нолишади. Бундай нуқтаи назар нафақат нотўғри, балки хавфли 
ҳамдир. Бу сиз тадбиркорликнинг асосий молиявий қоидасидан бехабар эканлигингизни 
намойиш этади. 
Сиз бир сиймонинг ўзида ҳам фирма раҳбари, ҳам хизматчиси бўлишингиз керак. 
Ролларнинг бу тариқа бўлиниши фақат хаѐлий бўлмаслиги керак, бу бухгалтерия 
ҳисоботларида ҳам ўз аксини топиши лозим. Бунинг учун сизга иккита ҳисоб керак 
бўлади: фирма ҳисоби ва ўз шахсий ҳисобингиз. Бироқ энг асосийси — сиз ўзингизни 
фирманинг оддий бир ходими сифатида қатъий қабул қилишингиз керак. 
Агар фирма даромад келтирса у хусусий шахс сифатида сизга эмас, фирмага тегишли. 
Сиз ҳам фирманинг исталган ходимидек, маошга яшашингиз керак-ку. Ҳар ойнинг 
охирида олдиндан белгиланган суммани фирма ҳисоб рақамидан ўз ҳисоб рақамингизга 
ўтказинг. Шу йўл билан фирма даромадларидаги тебранишлар сизнинг капитал 
йиғишингиз ва молиявий режалаштиришингизга таъсир қилмайди. 
Ўзингизга ҳаддан ташқари катта маош белгиламанг. Унинг даражаси ўтган йилги 
даромадларингизнинг қирқ беш фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Ахир сиз ҳали солиқ 
тўлашингиз, ишлаб чиқаришга сармоя киритишингиз ва заҳира жамғармасига пул 
ажратишингиз ҳам керак. Шу сабабли бу ҳолатда сиз ходим эмас, хусусий тадбиркордек 
фикр юритишингиз керак. Ўзингизнинг шахсий эҳтиѐжларингиз фирманинг 
фаровонлигига путур етказишига йўл қўйманг. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling