T me/psixobook


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet106/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ОТА-ОНАНГИЗНИ КЕЧИРИНГ 
Айрим инсонлар ота-онасини кечира олишмайди. Натижада фарзандлар узоқ йиллар 
давомида ота-оналаридан кўрган адолатсизлик, қўполлик ва қаттиққўлликдан азият 
чекишади. Умрбод хафалик — биз энди ўзгартира олмайдиган нарса учун даҳшатли баҳо 
саналади. 
Бу ерда яна бир муҳим жиҳат бор. Фақатгина ота-онамизни кечира олгандан сўнггина 
биз ўзимизни тўла-тўкис улғайган инсон ҳисоблай оламиз. Бунгача биз болалигимизча 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 136 - 
қоламиз, чунки уларга ва уларнинг бизга бўлган ҳаракатларига боғлиқликни сақлаб 
қолаѐтган бўламиз. Ота-онамизни кечирибгина уларнинг таъсири остидан чиқамиз. 
Шундан сўнггина етук инсон ҳисобланамиз. Болаликдаги хафачиликларни унутиш керак. 
Бунинг энг осон йўли — ота-онамиз аслида бизга яхшилик тилаганини тушунишдир. 
РАФИҚ(А)НГИЗНИ КЕЧИРИНГ, ИЛОЖИ БОРИЧА ТЕЗРОҚ 
Миянгизда салбий фикрлар ва хафагарчиликлар учун жой бор экан, сиз ўтмишда 
яшайверасиз ва ҳозирги замоннинг барча гўзалликларидан қуруқ қоласиз. Хафагарчилик 
сақланар экан — муҳаббатга ўрин йўқ. 
Агар эр-хотин бир-бирини дарҳол кечиришмаса бу аҳмоқгарчилик. Бу ҳолда муҳаббат 
кейинга сурилиб кетади. Нега? Кўпинча эр-хотинлардан бири иккинчисини дарҳол 
кечиришни истамайди, «у ҳамма нарсани тушуниши» ва олдинги хатоларини қайта 
такрорламаслиги учун. Зоҳиран у айни дамда кечиримга ўрин йўқдек кўринишни олади, 
чунки «хафалиги ҳали жуда янги». Бундай позиция бу вазиятда ҳаракатлантирувчи куч 
рафиқ(а)нинг айби эмас, фақат ўзимизнинг ҳис-туйғуларимиз эканлигини исботлайди. 
Инсонлар кўпинча дарҳол кечириш — ўз обрўсини тушириш, деб баҳолашади. Бироқ 
севимли инсонингизнинг муҳаббатини рад этиб турганингизда қанақа обрў ҳақида гап 
бўлиши мумкин? Мустаҳкам алоқаларни бундай пойдеворда тиклаб бўлмайди. Аслида 
эса ҳаммаси бутунлай тескари: қанчалик тез кечирсак, шунчалик тез севилишимиз ва 
ҳаѐтдан баҳра олишда давом этишимиз мумкин. 
Бир оқила аѐл шундай деган экан: «Мен барибир қачондир уни кечираман. Нега унда бу 
ишни ҳозироқ амалга оширмаслигим керак?». Бунинг учун суюкли инсонингизнинг 
яхши томонларини эсга олиш кифоя. Агар сиз унинг сизга ѐқадиган ўн жиҳатини 
хотирангизда жонлантирсангиз, хафагарчилигингиз дарҳол сусаяди. 
Албатта, кейинги биргаликдаги ҳаѐтингиз мақсадга мувофиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. 
Бироқ, ажралиб кетиш хавфи турганда ҳам бир-бирингизни иложи борича тезроқ 
кечиришингиз шарт. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling