T me/psixobook


АТРОФИМИЗДАГИ БАРЧА НАРСА — ЭНЕРГИЯ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet104/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

АТРОФИМИЗДАГИ БАРЧА НАРСА — ЭНЕРГИЯ. 
ЭНЕРГИЯ ЭСА ҲАРАКАТДА МАВЖУДДИР 
Ҳеч нарса бутунлай осойишта ҳолатда бўла олмайди. Бизнинг танамиз ва Олам доимий 
ҳаракатда ва ўзаро энергия алмашинади. Агар бу боғлиқлик бузилса, ҳаѐт ҳам тугайди. 
Ҳаѐт — бу энергия оқими. Унинг қандайдир қисми бизга келади, яна қай бир қисми 
кетади. Асосий ҳаѐтий принцип «олиш ва бериш» сўзларида мужассамдир. Моҳиятан, бу 
Оламда энергия алмашинувини тасвирловчи жараѐннинг худди ўзгинасидир. 
Токи энергия алмашинуви бор экан, ҳаѐт давом этади. Кимки бу оқимни бузишга уринса, 
табиат қонунларини бузмоқчи бўлади. Қанчалик кўп берсак, ҳаѐтимиз шунчалик 
тўлақонли ва жадал бўлади. 
Инсонлар ўртасидаги муносабатлар ҳам доимий алмашинувга бориб тақалади. Қанчалик 
кўп берсак, шунчалик кўп оламиз. Ҳаѐтнинг қонуни шундай, берилган барча нарса юз 
чандон бўлиб қайтади. Инсонлар ўртасидаги ўзаро алмашинув қанчалик жадал бўлса, 
уларнинг муносабатлари шунчалик мустаҳкам бўлади. 
Ҳаѐтда оддий қонун амал қилади: агар шодланишни истасангиз, аввал инсонларга 
шодлик улашишингиз керак. Агар севилишни истасангиз, аввал ўзингиз севишни 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 134 - 
ўрганинг. Агар сизга эътибор зарур бўлса, аввал атрофингиздагиларга эътибор қилинг. 
Агар моддий фаровонликка эришиш истагида бўлсангиз, бошқаларга бунга эришишда 
ѐрдам беринг. Бойликка эришишнинг энг осон йўли — бошқаларга муҳтож бўлган 
нарсасини олишда кўмаклашишдир. 
ИНСОНЛАРГА ЯХШИЛИК ТИЛАНГ 
Агар ҳаѐт сизга ғамхўр бўлишини истасангиз, атрофингиздагиларга ғамхўр бўлиб, 
уларни дуо қилинг. Дуо қилиш — бу жуда қадимий одат. Қадимдан саѐҳатга чиққанларга 
дуо берилган, дастурхон устида дуо ўқилган, оилага ва дўстларга дуо берилган. Баъзи 
халқларда ота-онанинг дуоси меросдан ҳам улуғроқ қабул қилинган. 
Кимгадир бу удум эскилик сарқити бўлиб кўринар, баъзилар эса унга фақат диний тус 
берар. Агар атрофимизни ўраб турган олам фақат энергиядан ташкил топган экан, 
бизнинг истакларимиз ҳам унинг маълум бир захираси саналади. Истакларимизнинг ҳар 
бири рўѐбга чиқиши мумкин. Шу сабабли, йўлингизда учраган ҳар қандай инсонга 
яхшилик тиланг. Унга ичингизда шодлик, бахт, фаровонлик ва саломатлик тиланг. Унга 
ҳаѐтида бахтли кунлар кўп бўлишини тиланг! 
Шунда сиз ўзингизнинг ижобий энергиянгиз сизни ўраб турган оламни яхши томонга 
ўзгартиришга қодир эканини сеза бошлайсиз. Инсонлар сизни янада яхшироқ қарши ола 
бошлашади, чунки улар сизнинг олдингизда ўзларини яхшироқ ҳис қила бошлашади. 
Атрофингиздагилар сиз уларга сидқидилдан яхшилик тилаѐтганингизни дарҳол 
тушунишади. Сизнинг эзгу туйғуларингиз ва ниятларингиз юз чандон бўлиб қайтади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling