T me/psixobook


ИШЛАРИНГИЗ БУТУН УМР СИЗГА ЙЎЛДОШ БЎЛАДИ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet101/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ИШЛАРИНГИЗ БУТУН УМР СИЗГА ЙЎЛДОШ БЎЛАДИ 
Вақт ўтиб, сиз тушиб қолган вазиятларнинг жуда кўпи сизнинг виждонингизга ҳавола 
эканлигини англайсиз. Бу ҳам ѐқимли, ҳам ѐқимсиз вазиятларга таалуқли. Ҳаммаси 
уларнинг уйғунлиги ва ният қилинаѐтган истиқболга боғлиқ. Эхтимол, вақт ўтиб сизнинг 
хатоларингиз ва мағлубиятларингиз қандайдир маъно касб этар. Бу ерда ҳам ҳолат қарта 
ўйинидагидек. Шунчаки олинган қарта ѐмон ҳам яхши ҳам бўлмаслиги мумкин. Бироқ 
қўлингиздаги бир неча қарта ютишингиз ѐки ютқазишингизни белгилаб бериши мумкин. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 129 - 
Агар сиз ҳаѐтингизда бирор нарсани ўзгартиришга қодир бўлсангиз, буни қилинг. Баъзи 
нарсаларни тезда ўзгартириб бўлмас, эҳтимол ҳеч қачон ўзгартиролмассиз. Бу фактни 
ѐдда тутинг. Асосийси - бир шароитдан бошқасини фарқлашни ўрганасиз. Бир қарашда 
«фойдасиз» кўринган вазият ортида яширин устунликларни илғаб олишга ҳаракат 
қилинг. Кўпчилик узоқ вақт кулиб масхара қилган куни келиб сизнинг кўзирингизга 
айланиша мумкин. 
ЎЗИНГИЗНИ БОШҚАЛАРГА СОЛИШТИРМАНГ 
Биз доим ўзимизни атрофдагилар иблан солиштирамиз - гўѐки бу уларнинг фонида 
яхшироқ кўринишимизга ѐрдам берадигандек. Бундай таққослаш давомида кимдандир 
нимададир ортда, бошқалардан нимададир устун эканлигимизни аниқлаймиз. 
Унимининг ҳам, бунисининг ҳам бизга ҳеч қандай нафи йўқ. 
Агар биз ўша устунлигимизни пайқасак, биз ўз мувоффақиятимиз сифатида талқин 
қиламиз. Бироқ бунда ўта баҳсталаб мезондан фойдаланамиз. Биз ўзимизни 
молиштираѐтган инсон балки шунчаки ривожланишдан тўхтагандир. Бундай ҳолатда биз 
бошқаларнинг мувоффақиятсизлиги ортига беркинган бўламиз. 
Агар бошқа инсонга таққослашда ютқазсак ҳам бу бизга фойда бермайди. Фаолиятнинг у 
ѐки бу жабҳасида биздан устунроқ бўлган инсонни исталган вақтда ҳам топиш мумкин. 
Бу ҳолатда биз ўзимизга ишонч ва қатъиятни йўқотишимиз мумкин. Агар биз диққатни 
фақат ўзимизга қаратсак, бу бизга ўзимизга хослигимизни тушунишда ѐрдам беради. ШУ 
сабабли ҳар ўандай солиштириш маънога эга эмас. Ўзимизни фақат ўз мезонимиз бўйича 
баҳолашимиз мумкин. Биз ўзимизни ўшандек бўлишни истаган ва ўшандек бўла 
оладиган инсон билан таққослашимиз керак. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling