T me/psixobook
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҒОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 25-ҚОНУН. БЕРИШ ВА КЕЧИРИШНИ ЎРГАНИНГ
АМАЛИЙ МАШҚЛАР
Бугун мен ўз шахсиятимнинг кучли томонларини ривожлвнтириш учун ҳаракатни бошлайман. Бунинг учун менга қуйидагилар керак бўлади: 1. Мен ўз мувоффақиятларим фа қат иқтидорга эмас, ундан қандай фойдаланаѐтганимга кўпроқ боғлиқ эканлигини тушундим. Мен ҳеч қачон тақдир менга хайрихоҳ эмаслигидан шикоят қилмайман. 2. Мен ўз шахсиятимнинг барча кучли ва ожиз томонлари иўйхатини тузаман. Нуқсонларга келсак, мен уларни йўқ қилиш йўлини топаман. Бироқ асосий эътиборни ўзимнинг кучли жиҳатларимни ривожлвнтиришга қаратаман ва бу йўлда манга нафи тегадиган инсонларни атрофимда тўплайман. 3. Мен ўз ҳаѐтий ҳолатимни таҳлил қилиб, унда нимани ўзгартириш мумкинлиги ҳақида ўйлайман. Кейин ўз режамни тузаман. Унда белгиланган тадбирларни кейинга силтамасдан, дарҳол бажаришга киришаман. 4. Мен ўзгартиришга қодир бўлмаган вазиятларни ѐдда тутаман. Агар бугун ѐмғир ѐғмса, мен хушчақчақ жилмайишда давом этаман. Чунки афтимни бужмайтириб олганим билан ѐмғир тўхтаб қолмайди. 5. Рашкчи ва ҳасадгўй эканлигим қай даражада эканлигини текшириб кўраман. Бу туйғуларни юракдан юлиб олиб ташлаб бўлмайди, лекин ў потенциалим ва ўзига Markanyan t.me/psixobook - 132 - хослигимга эътиборни кучайтириб, уларни чеккага сиқиш мумкин. Нега мен такрорланмас эканлигим хусусидаги саволга ѐзма жавоб қайтараман. Markanyan t.me/psixobook - 133 - ҒОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 25-ҚОНУН. БЕРИШ ВА КЕЧИРИШНИ ЎРГАНИНГ Тоғлар орасида бир аѐл кўп йиллардан буѐн ѐлғиз яшар экан. Кунларнинг бирида у жилға қирғоғидан қимматбаҳо тош топиб олибди. Орадан кўп вақт ўтмай унга қорни оч йўловчи учраб қолибди. Аѐл унга бир-икки бўлак нон бериш илинжида ўраб олиб қўйилган дастурхонини очаѐтганда йўловчи бояги тошни кўриб қолибди. У ҳеч қачон бундай чиройли тошни кўрмаган экан, шу сабабли тошдан кўзини уза олмай қолибди. Буни сезиб қолган аѐл унга тошни совға қилишга қарор қилибди. Кўп ўтмай, йўловчи яна йўлга отланибди. У бояги тошни сотса, унинг пулига умрининг охиригача фаровон ҳаѐт кечиришини биларди. Бироқ бир неча кундан сўнг у ортига қайтибди. Аѐлни қийнала-қийнала топгач, унга қимматбаҳо тошни қайтарибди ва дебди: «Йўлда кўп нарсалар ҳақида ўйладим. Биламан, бу тошни яхшигина пуллаш мумкин. Бироқ, бу тошни қайтариб, сендан бундан ҳам қимматлироқ нарсани олмоқчиман. Мен ҳам худди сеникидек — мана шундай туҳфалар қилишга изн берадиган — юракка эга бўлмоқчиман». * * * Аксарият инсонлар ўз ҳаѐтий мақсадини бойлик ва тўкин-сочинликда деб билишади. Бироқ, улар «тўкин-сочинлик» сўзининг асл маъносини етарлича англашмайди. Унинг маъноси шундан иборатки, бойликни доим қўлда маҳкам ушлаб туриб бўлмайди. Уни бўлишиш керак. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling