T me/psixobook


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet99/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

БЕЪМАНИ ОРЗУЛАР 
Кўпчилик одамлар «агар қобилият ва истеъдодим озгина кўпроқ бўлганда яшашим анча 
осонлашарди», деб ўйлашади. Масалан, табиатан касалманд инсон агар соғлигим яхши 
бўлганда ҳаѐтим анча енгил бўларди, деб ўйлайди. Бироқ соғлиги қандай бўлса шундай. 
Ёлғиз она фарзандибилан кўпроқ бўлишни истайди. Бироқ бунинг учун унга вақт 
етишмайди - ишлаши керак. 
Агар овозингиз ширали бўлса ѐки бирор бадиий иқтидорга эга бўлсангиз яхшироқ 
яшаган бўлар эдим деб ўйлайсизми? Менимча йўқ. Ҳар бир мувоффақият учун тўлов 
бор. Бироқ асосий жиҳат шундан иборатки, биз ўзимизда бор қобилиятга эгамиз, холос. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 127 - 
Агар пулингиз кўпроқ, соғлигингиз мустаҳкам, суюкли ѐрингиз бўлса ҳаѐтим яхши 
бўлиб кетар эди, деб ўйлайсизми, Йўқ, бу ҳолда сизда бошқа муаммолар пайдо бўлар 
эди. 
ЎЗИНГИЗДА МАВЖУД НАРСАЛАРДАН ФОЙДАЛАНА ОЛИНГ 
Табиат сизга ниманики ато этган бўлса, уни ўзгартириб бўлмайди. Бутун ҳаѐтингиз 
давомида баъзи инсонларда қобилият ва иқтидор бошқаларига нисбатан кўпроқ 
эканлигига амин бўлиб борасиз. 
Бу ҳолатда адолатни талаб қилиш бемаънилик. Биринчидан, биз ўша инсонлар иқтидори 
учун нималар тўлаѐтганидан бехабармиз. Иккинчидан, бизда ҳам бошқаларда бўлмаган 
иқтидор ва қобилият бор. Аслида қобилиятнинг роли унчалик муҳим эмас. Муҳими - биз 
ўзимизда мавжуд нарсалардан қандай фойдаланаѐтганимизда. 
Сиз куни бўйи уйдан чиқмай янги қобилиятлар ҳақида орзу қилишингиз мумкин, бироқ 
бу ҳаѐтингизни заррача ўзгартирмайди. Покер ўйинини олайлик. Ушбу қиморда картада 
омади келган киши фақат қисқа муддатли мувоффақиятдан умид қила олади, холос. 
Чунки алал-оқибат, яхши ўйнаган, ўйинни пухта ўзлаштирган ва унинг барча нозик 
тарафларини ўрганган инсон ғолиб бўлади. 
Агар сизда бошқаларда мавжуд иқтидор бўлмаса, шунчаки ўзингизга бошқа ҳаѐт йўлини 
танлашингиз керак. 
Бир ўқувчи мактабда сира инглиз тилини ўзлаштира олмас экан. Шунчаки унга мактабда 
чет тилларни ўргатиш методикси тўғри келмасди. У синфда ўзлаштириш бўйича энг 
қолоқ ҳисобланар, бошқаларга ҳасад қилар экан. Шундан сўнг у бир неча йил АҚШда 
яшашга мажбур бўлибди. Энди эса у инглиз тилини барча синфдошларидан яхшироқ 
билади. 
Гап фақат қобилиятда ҳам эмас. Ундан қандай фойдаланаѐтганимиз янада муҳимроқ 
саналади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling