T me/psixobook
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
ЎНТА АМАЛИЙ МАСЛАҲАТ
Агар сизни қўрқув чулғаб олса қуйидаги ўн бўлимни ўқиб чиқинг: 1. Ўз-ўзингизга «Менинг аввалги қўрқувларим нима бўлди?» деб савол беринг. Шунда сиз ўтган даврдаги қўрқувларингизнинг максимум беш фоизи воқеликка айланганини тушуниб етасиз. Безовталигингиз нечоғлик асосли эканлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Эҳтимол, сиз арзимаган нарса учун хавотирланаѐтгандирсиз? Markanyan t.me/psixobook - 123 - 2. Сизда мамнуният ҳиссини уйғотувчи беш нарсани ѐзиб қўйинг. Ўз-ўзингизга: «Шу вақтгача ишларим жойида эди. Бундан буѐн ҳам шундай бўлади!» денг. 3. Биз қўрқаѐтган нарсаларнинг кўпи келажакда содир бўлиши, умуман содир бўлмаслиги ҳам мумкин. Бугунги кунга уларнинг мутлақо алоқаси йўқ. Унда нега бугун қийналишимиз керак? 4. Бугунги кун кўнгилдагидек тугашига ўзингизни ишонтиринг. Эртага эса яна бир шундай кун кутиб турибди. Ҳаѐт алоҳида кунлар кетма-кетлигидан иборат. 5. Агар қўрқув ниҳоятда катта бўлса тезроқ ғолиб инсон билан мулоқотга киришинг. Унинг ҳузурида қўрқувингиз йўқолади. У ѐки бу инсон шундай ҳолатда нима қилган бўлиши ҳақида ўйласангиз ҳам бўлади. 6. Иш билан машғул бўлинг. Албатта, қўрқув чегарадан чиқай деб турганда бу осон иш эмас, бироқ жуда муҳим. Чунки қўрқув юки айнан ишсиз, бекор ўтирган одамни янада қаттиқроқ босади. 7. Бу иш қўлингиздан келиш-келмаслиги ҳақида ўзингизга савол бера кўрманг. Савол бошқачароқ янграши керак: “Мен уни қай тариқа бажараман?” Нима бўлганда ҳам сиз тўғри ечимни топасиз. 8. Ўзингизни ижобий тасаввуротларингизни ишга солинг. Ўзингиз ҳақида охири бахайр тугайдиган қизиқ ҳикоя ўйлаб топинг. 9. Ўзингиз севган мусиқани тингланг. Қўрқув худда бўлмагандек йўқолади. 10. Муваффақият кундалигингизни тўлдиринг. Нақадар омадли инсон эканлигингиз ва арзимаган нарсалар учун безовта бўлишга ҳожат йўқлиги тезда эсингизга тушади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling