T me/psixobook


ТАНҚИД ҚАНЧАЛИК АДОЛАТЛИ ЭКАНЛИГИНИ ЎЗИНГИЗ ҲАЛ ҚИЛАСИЗ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet56/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ТАНҚИД ҚАНЧАЛИК АДОЛАТЛИ ЭКАНЛИГИНИ ЎЗИНГИЗ ҲАЛ ҚИЛАСИЗ 
Инсоннинг қабул қилиш қобилияти ҳамма нарсани сайлаб ололади. Бахтли ва 
муваффақиятли ҳаѐтнинг калити сизни ҳам, ғояларингизни ҳам қабул қила оладиган 
инсонлар гуруҳига диққатни жамлашдадир. Ўз ижобий эсдаликларингизни ҳисобга олиб 
боринг. Муваффақиятларингизни ѐзиб қўйинг — бу сизга уларни узоқроқ хотирлаб 
юриш имкониятини беради. 
Инсон ўз муваффақиятсизликлари ҳақида қанчалик кам ўйласа, унинг муваффақиятлари 
шунчалик катта бўлади. Омадсизларнинг суҳбатлари ўзлари учраган ҳалокатлар, 
мағлубиятлар, ўзлари ҳозир тушиб қолган ѐғимсиз вазиятлар ҳақида бўлади. Fолиблар 
эса кейинги вақтларда нимага қандай ютуққа эришгани ҳақида сўзлашади. 
Кимдир салбий ўй-хаѐллар ва муваффақиятсизликка диққатини жамлашни афзал билса, 
ғолиблар биринчи галда фақат муваффақият ҳақида ўйлашади. Кимнидир танқид издан 
чиқариб ташласа, бошқалар танқиддан худди пойафзални қумдан тозалаш каби 
қутилишади. Гап уларнинг қай бири ҳақ ѐки ноҳақлигида эмас, уларнинг қай бири ўзини 
яхши ҳис қилаѐтганида! Бу гуруҳ вакилларини узоқ вақт кузатсангиз, аниқ жавобни 
оласиз. 
АМАЛИЙ МАШҚЛАР 
Бугун мен ўзимда танқидга нисбатан тўғри кўникма ҳосил қиламан. Бунинг учун: 
1. Бугундан бошлаб барча муваффақиятларимни ѐзма равишда қайд этиб бораман. Бунда 
эришган нарсаларимга нисбатан, уларга нима учун эришганим кўпроқ аҳамият касб 
этади? 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 72 - 
2. Ҳар қандай танқидни эгнимдан чангни қоққандек ўзимдан узоқлаштираман. Мен 
қилаѐтган ишларимни мутлақо рад этувчи инсонлар гуруҳи бор эканлигини биламан. 
Мен уларнинг фикрларини шахсан ўзимга қарши қаратилган деб қабул қилмайман. 
3. Мен атрофимдаги инсонларни ўзгартира олмаслигимни биламан. Шу сабабли ўз 
назоратим остидаги нарсаларга эътиборимни жамлайман, яъни ўз иш сифатим ва унга 
муносабатни яхшилайман. 
4. Бугундан эътиборан мен ўзининг ижобий хотиралар ва муваффақиятлари ҳақида 
сўзловчи инсонлар билан тез-тез ва мақсадли суҳбатлашаман. Менга салбий тажриба 
ҳақида гапира бошлашса, у ерни тарк этаман. Ўзим ҳам фақат ижобий нарсалар ҳақида 
гапираман. Диққат-эътиборни салбий нарсаларга қаратиш — гуруч эмас, курмакни 
озиқлантириш эканлигини билиб олдим. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 73 - 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling