T me/psixobook


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet52/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

КЎПРОҚ ҲАРАКАТЛАНИНГ 
Бизнинг танамиз бир жойда ўтириш учун эмас, ҳаракатланиш учун яратилган. Жисмимиз 
кунига эллик-олтмиш киломтер масофани босиб ўтишга мослашган. Албатта, мудом 
ҳаракатда бўлиб туриш шарт эмас. Фақат машинада йўл юрган кунларингиз қилсангиз 
етарли. Кунига камида қирқ дақиқани спорт машқларига бағишласаккина организмимиз 
нормал фаолият кўрсатади. 
Спортнинг аэробика турлари организмга жуда ижобий таъсир кўрсатади. Иш қобилияти, 
ички органлар фаолияти, моддалар алмашинуви яхшиланади, иммунитет ошади ва инсон 
ўзини анча бардам ҳис қила бошлайди. Унинг кайфияти ва ҳаѐтий тонуси кўтарилади. 
Кўпчилик «менда спорт билан шуғулланиш учун вақт йўқ», деб баҳона қилади. Уларнинг 
бу баҳонасини вақтдан пича ютиш учун соатнинг стрелкасини тўхтатиб туришга 
менгзаш мумкин. Агар сиз спорт билан мунтазам шуғуллансангиз, ишларингизга 
диққатингизни жамлаш осон бўлади ва жуда кам оғрийсиз. Бунинг ҳисобига вақтдан 
ютасиз ва ҳаѐтингиз тўлақонли кўринишга келади. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 66 - 
МУНТАЗАМ ҲОРДИҚ ЧИҚАРИНГ 
Биз вақти-вақти билан дам олиб туришимиз ҳам керак. Ишхонангизда ҳам тез-тез 
танаффус қилиб туринг. Чарчаганингизни сезган заҳотингиз бадантарбия машқларини 
бажаринг ѐки шунчаки ўн дақиқача дам олинг. Бир неча дақиқа тоза ҳавода айланиб 
келинг. Тинчлантирувчи мусиқа тингланг. Кўзларингизни юмиб, ҳамма нарсани унутинг. 
Агар бу қўлингиздан келмаса, хаѐлингизда чиройли манзарани жонлантиринг. 
Кўпчилик буларни бажаришга вақти йўғлигини рўкач қилади. Аслида эса, биз дам 
олишдан қочишимиз мумкин эмас. Кимки ишида танаффус қилиб, тўғри ҳордиқ чиқара 
олса унумлироқ меҳнат қилади. 
УЗОҚ МУДДАТЛИ СТРАТЕГИЯ 
Ҳаваскорлар ва профессионаллар орасидаги жузъий фарқ узоқ муддатли стратегияни 
тушунишдадир. Профессионаллар ўзларининг узоқ муддатли мақсадлари — саломатлиги 
ва ҳаѐтга чанқоқлигини қисқа муддатли муваффақиятдан устун қўя олишмайди. Агар 
ҳафтасига тўқсон беш соат меҳнат қилинса бу яқин муддатлар ичида ишда ижобий 
натижаларни тақдим этиши мумкиндир, бироқ истиқболда фақат касалликларга дучор 
қилади. Кўп миқдордаги қаҳва ѐрдамида маълум бир муддат бардамликни таъминлаб 
туриш мумкиндир, бироқ бунда организмнинг дам олишга бўлган муҳим талаби 
қондирилмасдан қолади. Агар сиз ишга гриппдан тўлиқ даволанмасдан чиқсангиз — бу 
жорий лойиҳалардан бирининг тезроқ ҳал бўлишида ѐрдами тегар, бироқ узоқ муддатли 
истиқбол нуқтаи назаридан қаралганда бу — аҳмоқликдан ўзга нарса эмас. 
Истиқболли муаммоларни вақтинчалик ва қисқа муддатли стратегия хисобига ҳал қилиш 
ярамайди. 
Fолиблар ўз саломатлиги ҳақида ҳам, ўзини кейинги вазифалар учун етарли миқдорда 
энергия билан таъминлаш ҳақида ҳам қайғуришади. Профессионал велопойгачи учун ҳар 
бир ортиқча килограмм баландликка чиқаѐтганда қўшимча дақиқаларни билдиради. 
Fолиблар ўз саломатлигига панжа орасидан қараш меҳнат қобилиятини сустлаштириш 
эканлигини жуда яхши билишади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling