T me/psixobook


FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 18-ҚОНУН. ИНСОНЛАРГА МУҲТОЖ БЎЛГАН


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet74/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 18-ҚОНУН. ИНСОНЛАРГА МУҲТОЖ БЎЛГАН 
НАРСАСИНИ БЕРИНГ 
Қуѐш ва шамол ким зўрлиги ҳақида баҳслашиб қолишибди ва кўчада ўтиб бораѐтган 
инсонни ким биринчи ечинтириш хусусида гаров бойлашибди. Шамол бор кучини 
тўплаб инсонга ҳужум қилибди, бироқ у қанчалик кучли эсса бояги одам шунчалик 
пўстинига мустаҳкам ўралиб олибди. Ҳолдан тойган шамол тан берганидан сўнг, Қуѐш 
ўзининг нурлари билан бояги одамни исинтирибди. У тезда қизиб кетибди ва пальтосини 
ечибди. 
* * * 
Агар биз инсонларни тушунишга ҳаракат қилсак, уларга меҳрибонлик билан муомала 
қилсак каттароқ натижаларга эришамиз. Бундай муомала атрофдагиларга нисбатан 
самимий ва ѐқимли тилакларга йўғрилган бўлиши керак. Бундай муносабатларни 
узундан-узун иборалар билан таърифлаб ўтирмасдан, оддийгина қилиб «меҳр» деб атай 
қоламиз. 
МЕҲР 
Меҳр — бу ўз-ўзидан пайдо бўладиган туйғу эмас. Бу сўзнинг шу қадар сийқаси 
чиққанки, баъзилар уни тилга олишдан ҳам ор қилишади. Агар инсонлар кўпроқ нимага 
муҳтож, деган савол кўндаланг қўйилса, меҳр-муҳаббат деган жавоб кўпроқ тўғри 
келади. Меҳр — атрофимиздагилар билан муносабатларимизни соддалаштиришда 
беқиѐсдир. У орқали барча муаммоларни ҳал этиш мумкин. 
Меҳр — бу Коинотдаги энг кучли ва энг доно ҳукмронликдир. Атрофимиздагиларга 
қанчалик кўп меҳр кўрсатсак, шунчалик тезроқ мақсадларимизга эришамиз ва 
энергиямиз ортади. Агар сизга мақсадга эришишнинг икки йўлини таклиф этишса, 
уларнинг бири катта иккинчиси камроқ қийинчиликлар билан боғлиқ бўлса, сиз албатта 
иккинчи вариантни танлайсиз. Меҳр йўлда қийинчиликлар пайдо қилмайди, шу сабабли 
мақсад сари тезроқ етаклайди. Қолган барча усуллар энергиянинг ортиқча сарфланишига 
сабаб бўлади. Иқтисодий нуқтаи назардан инсон доим меҳр фойдасига қарор қабул 
қилиши керак. 
Меҳр — бу беқиѐс куч демакдир. Бироқ, амалда инсонлар кўпинча можароли йўлни 
танлашади. Кураш — тезроқ кўзланган мақсадга етиштиради, деб ўйламиз. Кураш 
орқали мақсадга эришиш самаралироқ кўринади, ўзимизга эса кучлироқ кўринамиз. 
Бироқ муаммони можаро билан ҳал этиш қисқа муддатли самара кўрсатади. Истиқболда 
албатта янги муаммо пайдо бўлади. Меҳрдан оддий ва самарали нарса йўқ — ахир бир 
томчи асал бир челак зардобдан кўра кўпроқ асаларини ўзига чорлайди-ку?! 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling