T me/psixobook


БУЮК МАҚСАДЛАРНИНГ МАЪНИСИ НИМАДА?


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet71/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

БУЮК МАҚСАДЛАРНИНГ МАЪНИСИ НИМАДА? 
Буюк мақсадларнинг яна бошқа афзалликлари ҳам бор. Агар сиз сифатли сакрашни 
амалга оширмоқчи бўлсангиз, олдингизга ҳақиқатдан ҳам улкан вазифа ва мақсадлар 
қўйишингиз керак. Гап ҳашаматли уй, қимматбаҳо автомобиль, дабдаба ва шинамлик ѐки 
пул ҳақида кетмаяпти. Ҳамма гап сизнинг шахсиятингиз ва унинг бу жараѐнда нечоғлик 
ривожланишида. 
Биз бу буюк мақсадга эришиш-эришмаслигимиз муҳим эмас. Асосийси — бунга шижоат 
билан киришишимизда. Ахир биз ниманидир ўрганамиз, ўсамиз, ўзимизда янги 
қирраларни пайдо қиламиз. Буюк мақсаднинг ҳақиқий аҳамияти унга эришиш йўлида 
бизнинг ривожланишимиздадир. Баъзи инсонлар олдиларига ҳаѐтда етишиб бўлмайдиган 
мақсадларни қўйишади. Улар яримта интилиш мақсадга етказмаслигини билишади ва 
бир юз ўн фоизга ҳаракат қилишади. Фақат шундай йўл билан ўсиш ва ривожланиш 
мумкин. Ҳаѐтдан энг яхши нарсаларни талаб қилиб, энг яхши шахсга айланиш мумкин. 
Олдимизга юқори мақсадлар қўйиб, йўлимизда учрайдиган майда-чуйда нарсаларга 
чалғимаймиз. 
Агар юқори мақсадларимиздан баъзи бирларига эришилмай қолинса ҳам, бизнинг 
ютуғимиз барибир юқори саналади. Агар сиз юлдузларга интилсангиз, бу ҳали уларга 
етиб борасиз дегани эмас, бироқ нима бўлганда ҳам дарахтлардан баландроқ чиқа оласиз. 
Мақсадга элтувчи йўл замирида шу қадар янги нарсалар яширинки, у шу қадар илмга бой 
ва жозибалики, шуларнинг ўзиѐқ сизга катта мукофот бўлади. Шу нуқтаи назардан, 
мақсад сари йўлнинг ўзи ҳам мақсаддир. 
Бу ҳар қандай мақсадга етишиб бўлмасликнинг сабабларидан бири ҳамдир. Бироқ, 
мақсад қайси йўлдан юриш кераклигини ойдинлаштиради. Мақсадимиз қанчалик юқори 
бўлса, йўл ҳам шунчалик қизиқарли бўлиб, ўзимиз ҳам шахс сифатида ўса борамиз. 
ҚИСҚА ВА УЗОҚ МУДДАТЛИ МАҚСАДЛАР ФАРҚИ 
Мақсадни қўйиш масалалари билан жиддий шуғулланиб, сиз албатта баъзи бир 
зиддиятларга дуч келасиз. Баъзи жойда мақсад мутлақ зарурият бўлиши керак, баъзи 
жойда эса унга эришиш аҳамиятсиз дейилмоқда. Сиз олдингизга гоҳ максимал юқори 
мақсадлар қўйишингиз керак бўляпти, гоҳ реал етишиш мумкин бўлган натижаларни 
режалаштиришингиз лозим. 
Бу зиддият алдамчидир. Гарчи бир-бирини тўлдириб турса-да, қисқа ва узоқ муддатли 
мақсадлар ўз моҳияти билан фарқлидир. Уларнинг орасида икки жузъий фарқ бор. 
Биринчидан, бу мақсаднинг қўйилиш усули, иккинчидан, унга етишишнинг муҳимлиги. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling