T me/psixobook


ШАХСИЙ ИНТИЗОМНИ ҚАНДАЙ ТАРБИЯЛАШ МУМКИН?


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet67/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ШАХСИЙ ИНТИЗОМНИ ҚАНДАЙ ТАРБИЯЛАШ МУМКИН? 
Бунинг учун метин ирода зарур эмас. Бунда мақсадларимиз асосий рол ўйнайди. Агар 
инсонда мақсад бўлмаса, унга интизомнинг ҳам кераги йўқ. Мақсад қанчалик аниқ бўлса, 
режага амал қилиш янада маъно касб этади. Мақсадимизни қанчалик аниқ ҳис этсак, ўз 
устимизда шунчалик камроқ ишлашимиз керак бўлади. Бу ҳолда хоҳиш ва ҳиссиѐт метин 
интизом ўрнини босади. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 86 - 
Албатта, ўзимизга қандайдир топшириқлар бериб, унинг бажарилишини назорат ҳам 
қилиш керак. Бунга қандай эришиш мумкин? Шунчаки, ўзингизга ҳам бошлиқ, ҳам 
бўйсунувчи ходим бўлинг. Ҳатто ишбилармон бўлсангиз ҳам, ҳар қандай ишни худди 
бировга ѐлланиб ишлаѐтгандек, устингиздан кимдир назорат қилиб тургандек бажаринг. 
Бу ҳолда сиз хаѐлан икки ролни: бошлиқ ва ходим ролини бажаришингиз керак. Бошлиқ 
ролида сиз стратегия ишлаб чиқишингиз, ходим ролида эса уни тартибли қилиб ҳаѐтга 
татбиқ этишингиз лозим. Ўз олдингизга вазифа белгилаган онингизда сиз уни бажаришга 
аниқ ишонишингиз керак. 
Ўз ўзингизга нисбатан қаттиқ талаб қўйишингиз керак. Баҳоналар ахтариб, асло 
қийинчиликлардан нолиманг. Ичингизда ўтирган бошлиқ кўп йиллар ходим сифатида 
орттирган сермаҳсул бўлмаган одатларингиз билан курашади. 
ЎЗИНГИЗГА ТЎFРИ БЎЛИНГ 
Агар сиз ўзингизда ҳам бошлиқ, ҳам ходим ролини жо қилган бўлсангиз, аввало ўз-
ўзингизни алдаш одатидан воз кечинг. Сиз шунчаки орзуласангиз, лойиҳалар яратиб, 
уларни ҳаѐтга татбиқ этиш учун ҳеч қандай куч сарфламасдан турли ҳикоялар билан 
ўзингизни овутсангиз, ўз-ўзингизни алдамоқдасиз. 
Бандлик ва сермаҳсул меҳнатни адаштириб юбориш ужда осон. Биз кун бўйи бош 
қашлашга вақт тополмай меҳнат қилишимиз мумкин. Савол туғилади: ўзи нима билан 
банд миз? 
Бундай хавфдан қочиш ва ўзингизни алдамаслик учун сиз бошлиқ сифатида ҳар кеч -
ўзингизга савол беришингиз керак: “Бугунги сермаҳсул натижаларим қандай? Қандай 
даромад келтирувчи ҳаракатларни амалга оширдим ва нималарга эришдим?” 
Бу саволга жавоб топиш учун кеча, олти ой ѐки беш йил муқаддам бажарган ишларингиз 
аҳамиятга эга эмас. Шунингдек, эртага, уч ҳафтадан сўнг, “вазият ўнглангач” қиладиган 
ишларингиз ҳам. Бугун режани қайси сабабга кўра бажара олмаганингиз ҳам муҳим эмас. 
Фақат бир нарса аҳамиятлидир: бугун сиз ўз шахсий режангизга содиқ қолдингизми? 
Аниқ қандай ишларни бажардингиз? Ахир сиз нинг даромадингиз мақсад сари йў 
налтирилган ҳаракатларингизга боғлиқ. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling