T me/psixobook
НЕГА КЎПЛАБ ТАДБИРКОРЛАР МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИККА УЧРАШАДИ?
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҲАЛ ҚИЛУВЧИ ФАРҚ МУТЛАҚО МАВЖУД ЭМАСДЕК ТУЙИЛАДИ
НЕГА КЎПЛАБ ТАДБИРКОРЛАР МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИККА УЧРАШАДИ?
Инсонларнинг кўпчилиги ўз орзуларига эришиш учун тадбиркорлик билан шуғулланишган. Улар ўз-ўзларига хўжайин бўлишни исташади. Афсуски, уларнинг кўпчилиги бу йўлда касодга учрашади. Бундайлар сирасига бирор фирмада ѐлланиб ишлаб, ўз вақтида кўзга кўринарли муваффақиятларга эришганларни ҳам қўшиш мумкин. Неча йиллар давомида кўп ва хўб меҳнат қилган, бироқ куни келиб тадбиркор бўлишни истаб қолганлардан омад юз ўгиради? Нега улар ўзгалар учун бойлик тўплаш имконини яратиб бериб, ўзлари учун ҳеч нарса ярата олишмайди? Шунчаки, бундай инсонларнинг характерида улар ѐлланиб ишлаган чоғларида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаган қирралар мавжуд эмас. Вақт ўтиб уларда пайдо бўлган одат улар тадбиркорлик билан шуғуллана бошлаган дамларда драматик тарзда кўриниш Markanyan t.me/psixobook - 84 - берган. Улар назорат остида ишлашга, мақсадга муҳитнинг босими остида эришишга шунчалик кўникиб қолишганки, ўз-ўзини бошқариш хусусиятини йўотишган. Бу ҳол мансабда юқорилаган ва кутилмаганда кўпроқ эркинликка эга бўлиб қолган ходимларга ҳам тааллуқлидир. Ҳамма гап шундаки, инсонларнинг кўпчилиги ҳеч қачон ўз ишини очишга ботина олишмайди, чунки бу ҳолда уларга ўз усталаридан назорат ва босим етишмайди. Улар елкаси оша бирор киши қараб турса ѐки “қамчилаб” турсагина енгил ишлашади. Муваффақият ва муваффақиятсизлик бизнинг одатларимизга тўғридан-тўғри боғлиқ. Агар биз шарт-шароитлар ўзгаришини истасак, эски одатларимизни янгиси — бизга муваффақият келтирадиганига алмаштиришимиз керак. ҲАЛ ҚИЛУВЧИ ФАРҚ МУТЛАҚО МАВЖУД ЭМАСДЕК ТУЙИЛАДИ Муаммо шундаки, биз “митти фарқлар”нинг аҳамиятини етарли даражада баҳолай олмаймиз. Агар кунлик, ҳафталик, ойлик режаларимизни салгина бажара олмасак, ҳечқиси йўқдек кўринади. Ўн соат ўрнига тўққиз соат ишлаганимиз, етти ярим минг ўрнига олти минг уч юз евро даромад қилганимиз якуний натижага қанча ҳам таъсир қиларди, деймиз. Бу ҳам ѐмонмас-ку, ахир!? Тушликда яна бир соат ушланиб қолсак, бунинг нимаси ѐмон? Бешта ўрнига тўртта ҳамкорлик учрашувлари ўтказсак-а? Ишга 9:00 да эмас, 9:30 да келсак? Сиз шунчаки бу хатти-ҳаракатларингиз ва шахсий даромадингиз ўртасида тўғридан-тўғри боғланиш борлигини илғамаяпсиз! Афсуски, бундай боғлиқлик бор. Бир неча йиллар давомида бажарган ишингизни таҳлил қилсангиз, бу боғлиқлик янада бўй кўрсатади. Ахир айнан ҳозир бажараѐтган ишингизни бир юз ўн фоизга бажариш муҳимроқ-ку! Бу иш сиз учун энг асосийси. Муваффақиятга эришишингиз ѐки омадсизликка дучор бўлишингиз, ўзингизга нисбатан ишончингиз ортиши ѐки сусайиши айнан шу ишга боғлиқ. Сизнинг хулқ-атворингиз ҳаѐтингиз ўртаҳол ѐки башанг бўлишини бевосита белгилаб беради. Айнан шу ерта “ўртаҳол” инсон ва ғолиб ўртасидан чегара ўтади. Аввалига бу икки инсоннинг ҳаѐт йўлидаги оғиш бор-йўғи бир неча градусни ташкил этади, бироқ йиллар ўтиб, уларнинг орасида фарқ кенгайгандан кенгаяверади. Бири янада кўпроқ муваффақиятларга эришса, иккинчисининг тушкунликдан қўллари шалвираб қолади. Унутманг: шахсий интизом бир қараганда туйилганидан кўпроқ аҳамиятга эга. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling