T me/psixobook


ЧАЛFИТУВЧИ ВАЗИЯТЛАРНИ БОШҚАРИШ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet80/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ЧАЛFИТУВЧИ ВАЗИЯТЛАРНИ БОШҚАРИШ 
Гѐте кунларнинг бирида шундай деган: “Олдин кўриш бўлган аниқ нарса, кутилмаган 
нарсанинг содир бўлишидир”. Доим нимадир бизни ишдан чалғитади ва биз буни ҳал 
қилишимиз керак бўлади. Бу вазиятларнинг кўпчилиги биз учун бир қараганда жуда 
муҳим бўлиб кўринади. Аслида эса уларга шунчаки эътиборсиз бўлиш ҳам мумкин. 
Бошқа ишларга айниқса, ҳозир муҳим эътибор бермай турган маъқул. Бу ўша юмушлар 
билан ишдан сўнг бемалол шуғулланиш мумкин, дегани. Бироқ, дарҳол эътибор 
бериладиган нарсалар ҳам бўлади. Бундай кутилмаган ва тезкор ҳаракат талаб этадиган 
вазиятлар тез-тез содир бўлиб туриши туфайли уларга доим тайѐр бўлиш керак. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 103 - 
Автомобилида ѐзлик ғилдираклар тургани туфайли қиш фаслида ишга чиқмаган 
таксичига қандай муносабат билдирар эдингиз? “Олдинроқ ғамини ейиш керак эди!” — 
дердингиз, шундайми? Худди қишдаги қор каби ҳаѐтимизда маълум бир вазиятлар 
мунтазам пайдо бўлиб туради, шу сабабли ишингизга халақит бермаслиги учун унинг 
олдини олувчи чораларни олдиндан кўриб қўйиш керак. 
Албатта ҳар қандай «сюрприз»ни олдиндан кўриб бўлмайди. Ҳаѐт эса режаларимизнинг 
айнан акси бўлиб чиқавермайди. Дам-бадам тезкор чоралар талаб этиладиган “ѐнғин” 
вазиятлар пайдо бўлади. Агар бундай вазиятлар мунтазам — ҳар ҳафта ѐки ҳар куни 
пайдо бўлади, деб ҳисобласангиз, кўзланган режаларингизга халақит бермаслиги учун 
уларни шунчаки ўз иш жадвалингизга қўшиб қўйишингиз лозим. 
Кунлик иш жадвалингизда бундай вазиятлар учун вақт ажратсангиз янада дуруст. Агар 
бундай вазиятлар пайдо бўладиган бўлса, у сизга шу кун учун белгилаган 
режаларингизни амалга оширишда халақит бермайди, сизда ишлаш учун қўшимча вақт 
пайдо бўлади. Мақсадингизга етишиш йўлида қандайдир чалғитувчи омиллар сизга 
халақаит бермаслиги шарт. 
Худди шунингдек, кутилмаган муаммоларни ҳал қилиш учун икки ҳафтада бир ѐки ярим 
йилда уч-беш кун ажратишингиз мумкин. Агар қурбингиз етса, кутилмаган вазиятларда 
сизга ѐрдам берувчи одам ѐлланг. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling