T me/psixobook


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet88/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ЕТМИШ ИККИ СОАТ ҚОИДАСИ 
Ҳеч бирор нарсани режалаштириб, уни бажармаган пайтингиз бўлганми? Бўлган! 
Эҳтимол, сиз кейинчалик ўзингизни интизомсизлигингиз учун койиган чиқарсиз. 
Аслида эса сиз бор-йўғи етмиш икки соат қоидасини бузгансиз. Унга кўра ўз режангизни 
бажариш учун қарор қабул қилингач, етмиш икки соат ичида қандайдир аниқ ҳаракатни 
амалга оширишингиз керак. Агар ҳеч нарса қилмасангиз, ушбу режани қачондир амалга 
ошириш учун 100 имкониятингиздан биттаси қолади, холос. Бу ҳолда сиз ўз миянгизга 
муваффақиятга ишончсизлик ҳақида сигнал бериб қўясиз. Агар ўз миянгиз сизга 
ишонмаса, яхшиси ниятларингизни йиғиштириб ва уларни жиддий қабул қилмай 
қўяқолинг. 
Тафаккуримиз режаларимизга бутунлай жиддий муносабатда бўлиши ва улар ҳақида 
эслаб туриш учун у марказий асаб тизимида муҳрланиб қолиши зарур. Бу эса сиз 
ўзингизга ҳаракатланиш учун буйруқ берганингиздагина амалга ошади. Ҳаракатланиш 
учун дастлабки импульс билан имиллаш сизнинг шу ишга нисбатан рағбатингизни 
борган сари сусайтиради. 
«ТЕЗКОРЛИК» ВА «ШОШМА-ШОШАРЛИК» ФАРҚИ 
Етмиш икки соат қоидаси иш тезлигини оширишингиз лозимлигини билдирмайди, асло! 
Аксинча, ортиқча шошмашошарлик стрессни кучайтиради ва касалликка олиб келиши 
мумкин. Кўпинча, айнан шошмасдан ишлаш талаб этилади. Инсон доим бир лойиҳадан 
иккинчисига пойга қўйиш тартибида яшаш учун яратилмаган. 
Бир фирма жунглида савдо билан шуғулланишни мақсад қилибди ва маҳсулотни ташиш 
учун африкалик ҳаммолларни ѐллабди. Ҳаммоллар доим шошириб туришларига 
қарамасдан, учинчи кунга бориб уларнинг барчаси ерга ўтириб олибди ва ҳеч қандай 
алдов ҳам уларни туришга кўндира олмабди. Жаҳлланган фирма раҳбари гап 
нимадалигини сўрабди. Шунда африкаликлардан бири дебди: “Биз жуда шошдик, гарчи 
танамиз шу ерда бўлса ҳам, жонимиз кетимиздан етиши учун кутиб туришга 
мажбурмиз”. 
Ўзимизга қулоқ солиш, ўйлаш, мушоҳада қилиш, кейинги режаларни тузиб олиш ва 
жорий ишлардан ҳақиқатдан ҳам муҳимларини ажратиб олиш учун бизга сокинлик ва 
тинчлик керак. Шу сабабли “тез” ва “дарҳол” тушунчалари ўртасида фарқ бор. Муҳим 
ишларга дарҳол киришиш керак, лекин уларни ўта юқори тезликда қилиш шарт эмас. 
Бир неча ишларни бир вақтда қилиш, иш тезлигини чексизлик қадар ошириш мумкин 
эмас. Бироқ муҳим ишни ортга ташламасдан, дарҳол бажарган маъқул. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling