T me/psixobook
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
- Bu sahifa navigatsiya:
- УЧ КУН ҚОИДАСИНИ ХОДИМЛАРИНГИЗГА ҚЎЛЛАШ МУМКИН
УЧ КУН ҚОИДАСИ
Биз миямиз, хусусан тафаккуримиз қандай ишлаши ҳақида жуда кам маълумотга эгамиз. Мана, масалан, биз нега рағбатимиз ва шижоатимиз бу қадар тез сўнишини тушуна олмаймиз. Бироқ, бахтимизга бунинг олдини қандай олиш мумкинлигини биламиз. Ишга нисбатан рағбатни юқори даражада ушлаб туришни таъминловчи оддийгина усул бор — бу уч кун қоидасидир. Унга кўра ҳар уч кунда бизга навбатдаги муваффақият талаб этилади. Муваффақият деганда ўлчаш мумкин бўлган исталган ижобий натижа тушунилади. Афсуски, жуда кўп инсонлар ўзларини ушбу ҳузурдан мосуво этишади. Ҳар қандай лойиҳа устида иш олиб борилганда кичкина бўлса-да, муваффақиятга эришилгунга қадар тўхташ мумкин эмас. Агар шу уч кун ичида бирор муваффақиятга эриша олмасангиз, сизнинг меҳнатга мойиллигингиз нолга тушади. Аввалги ритмга чиқиш учун анча куч-қувват талаб этилади. Поездни мисол келтирганимизни эсланг-а. Тўлиқ тезликда у йўлидаги исталган тўсиқни парча-парча қилиб ташлайди. Агар сиз ҳар уч кунда қандайдир натижага эришсангиз, сизда ишга рағбат, мойиллик сақланиб қолади. Бу ҳолатда сизнинг ишингиз максимал даражада самарали ҳисобланади ва сиз атрофингиздагиларга ижобий намуна бўлиб қоласиз. УЧ КУН ҚОИДАСИНИ ХОДИМЛАРИНГИЗГА ҚЎЛЛАШ МУМКИН Ишлашга рағбат ва ҳаракатланиш импульси сақланиши учун қўл остингиздаги ҳодимларнинг исталгани ҳам уч кундан қандайдир натижага эришишни исташади. Уларга бу ҳодиса механизмини тушунтиринг ва иш жараѐнини шундай ташкил этингки, оралиқ натижаларга эришиш мумкин бўлсин. Markanyan t.me/psixobook - 109 - Бундан ташқари, ходимларга ҳар уч кунда (камида) сизнинг қўллаб-қувватлашингиз зарур. Бу қандайдир мақтов бўлар, рағбатлантириш бўлар, нима бўлганда ҳам улар ўз ҳолига ташлаб қўйилмагани ва сизнинг ѐрдамингиздан умид қилишлари мумкинлигини тушунишсин. Ишга энди киришаѐтган янги ходим ҳали ҳар уч кунда муваффақиятга эришишнинг уддасидан чиқа олмайди, шунинг учун уни ҳар уч кунда мақтаб, қўллаб туриш керак. Бунинг учун имкониятлар бир талай: қисқача шахсий суҳбат, биргаликда ишлаш, қўнғироқ қилиш, бирор китоб ѐки диск совға қилиш. Ҳар уч кунда қўл остингиздагиларга шундай қўллаб-қувватлаш бериш учун ўзингиз ҳам ишга кўмилган бўлишингиз керак. Ўзингизга ҳам меҳнатга мойиллик ва рағбат керак. Бунинг учун эса ҳар уч кунда муваффақиятга эришишингиздан ўзга самарали восита йўқ. Ҳеч нарса шахсий муваффақиятларингиз сингари ҳаракатланиш импульсингизни сақлай олмайди. Булар компаниянинг исталган соҳасида қўлга киритилган исталган натижалар бўлиши мумкин. Ва бу ютуқларнинг ҳар бири бутун бир жамоага ижобий таъсирини ўтказади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling