T me/psixobook


МУВАФФАҚИЯТЛАРДАН МАСТ БЎЛМАНГ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet86/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

МУВАФФАҚИЯТЛАРДАН МАСТ БЎЛМАНГ 
Бир томондан, ҳар учун кунда маълум бир натижа керак. Бошқа томондан, муваффақият 
ҳар доим унинг йўлида шижоат билан меҳнат қилганингизни билдиравермайди. Балки бу 
уч ҳафта илгари қилган уринишларингиз натижасидир? 
Бу ҳафта қилган ишларингизнинг мевасини балки бир ойдан кейин кўрарсиз. Бу ярим 
йилликда қилган меҳнатингиз кейинги ярим йиллик натижаларида ўз аксини топар. 
Турғунлик давридаги меҳнат балким кейинги кўтарилиш даврида билинар. 
Шундай қилиб, бугун эришилган натижаларни бугунги меҳнат ва шижоатга боғлаш 
муҳим эмас. Кўпинча улар аввалги меҳнатларнинг натижаси бўлади. Сизнинг бу йилги 
даромадингиз ўз ҳолича аввалги йилларнинг йиғма натижасидан иборатдир. 
Шу сабабли бугунги натижалар сизни алдаб қўймасин. Ўз ҳаракатларингизга катта 
эътибор беринг, улар маҳсулдор бўлиши учун барча чораларни кўринг. 
Fолиблар ҳеч қачон маҳсулдорлик давридан чиқиб кетишмайди. Улар ўзларининг 
бугунги хатти-ҳаракатлари келгуси муваффақиятлари учун асос бўлишини яхши 
билишади. Fолибларнинг сўзи ва иши фарқланмайди. Улар мақсулдор ишлашади, шу 
сабабли доим яхши намуна бўлишади. 
АМАЛИЙ МАШҚЛАР 
Бугундан бошлаб мен атрофдагиларимга илҳомлантирувчи намуна бўлиш қобилиятимни 
ошира бошлайман. Бунинг учун менга қуйидагилар талаб этилади: 
1. Бутун маҳсулдор даврда қолиш учун бор кучимни сарфлайман; 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 110 - 
2. Ҳар уч кунда аниқ натижаларга эришишда менга кўмаклашадиган режа тузиб оламан. 
Бугундан бошлаб уч кун қоидасига қаттиқ амал қиламан. 
3. Янги ходимларимни оптимал қўллаш учун мен доимий мулоқотда уларга хайрихоҳ 
эканлигимни намойиш этаман. Улар ўз ишларида уч кун қоидасини мустақил ишлата 
бошлагунларига қадар бу муҳим саналади. Шундан сўнг ҳам улар ҳар уч кунда у ѐки бу 
кўринишда менинг борлигимни ҳис қилиб туришлари керак. 
4. Раҳбарликнинг энг яхши усули — бу шахсий намунадир. Мен ўзимга “Ўзимга ўзимдек 
бошлиқ бўлишини истайманми?” деб савол бериб кўраман. 
5. Бугун мен олдинги ютуқларим билан ўзимни овутмаѐтганимни, амалга ошмайдиган 
лойиҳалар орқасига беркинмаганимни текшириб кўраман. Режалар ва орзулар — бу 
яхши, бироқ улар меҳнат билан мустаҳкамланиши керак. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 111 - 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling