T me/psixobook
FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 21-ҚОНУН. БАРЧА МУҲИМ ИШЛАРНИ ИМКОН ҚАДАР
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЕЗДА ВА МУҲИМ
FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 21-ҚОНУН. БАРЧА МУҲИМ ИШЛАРНИ ИМКОН ҚАДАР
ТЕЗРОҚ БОШЛАНГ Бир киши врач ҳузурига борибди. У ўзини ҳорғин, эзилган ҳис қилар, ўз зиммасига юклатилган вазифалар юки остида мадордан қолган экан. Унинг мияси қилиши лозим бўлган ишлар билан доим тўлиб юрар экан. Бу ҳолатнинг охири кўринмас эди. Ҳаѐтда ҳақиқатдан ҳам муҳим ишларни бажариш учун вақт етишмаслиги унга айниқса, қаттиқ азият келтираркан. Сал илгарироқ унинг жиғилдони қайнайдиган бўлибди. Кечалари яхши ухлай олмас, кундузлари эса жуда тез чарчар экан. Ўз-ўзига ишонч кун ўтгани сайин сўниб борар, унинг ўрнини эса тушкунлик тобора эгалламоқда эди. Доно шифокор барча муаммолар у ўз ҳаѐтидан қандай фойдаланаѐтганига боғлиқ эканлигини англабди. Бунда беморнинг уч одати асосий ролни ўйнар эди: у тезда бажарилиши лозим бўлган ишлар билан муҳим ишларни чалкаштирар, қандайдир ишларни доим ортга ташлаб юрар ва доим мукаммалликка интилар эди. * * * ТЕЗДА ВА МУҲИМ Бу икки тушунча ўртасида маълум бир фарқ бор. Муҳим ишларни қанчалик ортга ташлашасак, улар шунчалик тезда бажарилиши лозим бўлган ишларга айланаверади. Бундан биз ўзимизни борган сари ѐмон ҳис қилаверамиз. Бу фақатгина ҳақиқатдан ҳам муҳим ишларгагина тааллуқли эмас. Ҳаттоки нисбатан иккинчи даражали вазифаларни деб ҳам виждонимизни қийин аҳволга солиб қўйишимиз мумкин. Fолибларнинг сири шундан иборатки, улар барча муҳим ишларни шу ондаѐқ тезда бажарилиши лозим бўлган ишларга айлантиришади. Улар бу ишларни биринчи навбатда ва ҳар қандай имкониятдан келиб чиқиб бажаришади. Ишларни (муҳим бўлсин, унчалик муҳим бўлмасин) қанчалик кейинга силтасак, улар тезда бажарилиши лозим бўлган ишларга айланаверади ва пировард натижада бажарилиши учун керагидан ортиқ вақт талаб қилади. Худди мана шу ерда жодуланган ҳалқа бошланади. Доим тезда бажарилиши лозим бўлган ишлар билан шуғулланувчи ҳар бир киши муҳим ишларни бажаришда вақт танқислигига дучор бўлади. Тезкорлик ҳаѐтимизга қанчалик ўз таъсирини ўтказса, муҳимликнинг таъсири шу қадар камаяди. Тезкорлик учун қилган ҳаракатимиз туфайли муҳимлик даражасини пасайтириб юборамиз. Нуқул тезкор ишларга диққат қилинганлик оқибатида ҳаѐтимизда муҳим ишларга кам вақт сарфланишига йўл қўйиб бўлмайди. Фараз қилинг, меҳнат таътилига чиқиб, сиз автомобилингиз юкхонасини тўлдирмоқдасиз. Айтайлик, сиз аввало у ерга кийимлар солинган кичик пакетлар ва бошқа майда-чуйдаларни жойлаштирдингиз. Катта-катта жомадонларга навбат келганда уларга жой етишмаѐтгани ойдинлашиб қолади. Аслида, бошқача ҳаракат қилинса тўғри бўлур эди: аввал катта жомадонлар жойлаштирилиб, сўнг турли бурчакларга кичик сумкалар жойланса. Худди шунингдек, аввало ҳақиқатдан ҳам муҳим ишлар Markanyan t.me/psixobook - 112 - режалаштирилиб, уларнинг оралиғига кичик ва унчалик муҳим бўлмаган ишлар тиқилиши лозим. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling