T me/psixobook
ТЎРТИНЧИ ТУЗОҚ: ШАХСИЙ НАМУНАНИНГ ЙЎҚЛИГИ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
- Bu sahifa navigatsiya:
- АТРОФИНГИЗДАГИЛАРНИ СЕРМАҲСУЛ ИШИНГИЗ БИЛАН ЛОЛ ҚИЛИНГ
ТЎРТИНЧИ ТУЗОҚ: ШАХСИЙ НАМУНАНИНГ ЙЎҚЛИГИ
Жуда кўпчилик инсонлар буюк ва жиддий лойиҳаларда иштирок этишни исташади. Агар сиз уларнинг қаршисида шундай мақсадни чизиб берган ва ишонарли қилиб тушунтирган бўлсангиз, бу ҳолда тарафдорлар ва издошларни топиш қийин кечмайди. Бироқ, жуда кўпчилик инсонлар ходим танлашда қийинчиликка дуч келаѐтганини таъкидлашади. Улардан яхши мутахассисни топиб бўлмайди, деган гапни эшитиш мумкин, холос. Аслида эса, шахсан сиз ўзингизга инсонларни жалб қила олишингиз нечоғлик муҳим эканлигига жуда кўп нарса боғлиқ. Агар ўзингиз илҳомлантирувчи намуна бўлмас экансиз, ортингиздан ҳеч ким қадам босмайди. Ўзингизга савол беринг: ўзингиз шундай инсоннинг изидан борармидингиз? Кейинги ойларда нималарга эришдингиз? Шахсий интизомингиз ва ишлаш услубингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Нечоғлик шижоат билан меҳнат қилдингиз? Режаларингиз қай даражада амалга ошмоқда? Агар сиз атрофингиздагиларда шижоат билан меҳнат қилиш учун рағбат уйғотмоқчи экансиз, бунда ўзингиз намуна бўлишингиз керак. Бунинг учун уйда ўтириб, кўрсатмалар бериш етарли эмас. Агар ўзингиз маҳсулдор меҳнат қилмас экансиз, ҳеч қачон узоқ муддатли муваффақиятга эриша олмайсиз. АТРОФИНГИЗДАГИЛАРНИ СЕРМАҲСУЛ ИШИНГИЗ БИЛАН ЛОЛ ҚИЛИНГ Markanyan t.me/psixobook - 108 - Гап сиз доим нимадир билан банд бўлишингиз ҳақида бормаяпти, аксинча, гап фойда келтирувчи фаолият ишингизда қандай ўринга эгалигида. Катта-катта муваффақиятларга эришар экансиз, вазифаларингиз соҳаси ўзгаради ва кўчади. Бироқ, сиз аниқ натижаларга эришиш қобилиятимизни йўқотмаганлигимизни доим исботлаб туришингиз керак. Сиз шунингдек, вақти-вақти билан ўз ҳамкасбларингиз билан тенгма-тенг мусобақалашиш ҳақида ҳам қайғуришингиз керак. Уларга ўз иш услубингизни намойиш қилинг ва унинг самарадорлигини исботлаб беринг. Атрофингиздагиларни доим янги ғоялар ва унинг натижаси билан лол қилинг. Бундай ҳолатда сизнинг сўзларингизга ишонч билан муносабатда бўлишади ва изингиздан истаган жойингизга боришади. Сизнинг намуналигинингиз (ижобий ѐки салбий бўлсин) қўл остингиздагиларга доим ўз таъсирини ўтказади. Агар сиз ишдан доим чалғиб турсангиз, ходимларингиз ҳам шундай қилишади. Агар сиз интизомли ва муваффақиятга йўналган бўлсангиз, ходимларингизда ҳам шундай сифатлар пайдо бўла бошлайди. Агар сиз шижоат билан ишласангиз уларда ҳам шижоат пайдо бўлади. Ўз ходимларимнинг кўзини шамғалат қиламан, деб ўйламанг. Улар ҳаммасини аниқ-тиниқ кўриб туришибди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling