T me/psixobook
ГАП ВАЗИЯТДА ЭМАС, УНДАН ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАНАЁТГАНИМИЗДА
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАСЪУЛИЯТДАН ВОЗ КЕЧГАН ИНСОН АСИР ТУШАДИ. УНИ ЗИММАСИГА ОЛГАН КИШИ ОЗОДЛИККА ЭРИШАДИ
ГАП ВАЗИЯТДА ЭМАС, УНДАН ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАНАЁТГАНИМИЗДА
Сиз ўз ҳаѐтингиз учун масъулиятни тўлиқ ўз зиммангизга олганингиздагина ғолиб бўла оласиз. Албатта, сиз ўзингиз тушиб қолган вазиятларнинг ҳаммаси учун ҳам масъул эмассиз. Бироқ фақат сизгина унга қандай баҳо бериш ва англаш учун масъул ҳисобланасиз. Балки ҳозир ўзингиз тушиб қолган мавжуд иқтисодий вазият учун масъул эмасдирсиз. Бироқ бу ҳолатда ўзингизни тутишингизда масъулият фақат ўз зиммангиздадир. Сиз ноқулай иқтисодий вазиятни ўзингизни оқлаш учун ишлатишингиз мумкин: “Энди мен икки карра эҳтиѐт бўлишим керак”, каби. Сиз шунингдек, унда янги имкониятларни топишингиз мумкин: “Менинг йўқотадиган нарсам йўқ, бундан-да пастга қулаш мумкин эмас”, деб. “Масъулият” сўзи замирида “жавоб” сўзи ѐтади. Масъулият — ҳар қандай вазиятга тўғри жавоб бера олиш маҳорати ҳисобланади. Агар сиз ўз мақсадингизга диққатингизни жамласангиз ва ҳеч кимга ўзингизни бу йўлдан чалғитишга қўйиб бермасангиз — жавоб тўғри бўлади. Бернард Шоу бу фикрни анча лўнда ифодалаган: “Биз ҳар бир омадсизликда вазиятни айблашга кўникиб қолганмиз. Мен ҳеч қанақа вазиятга ишонмайман. Ҳаѐтда муваффақият қозонишни мақсад қилган инсон ўзига керакли вазиятни топа олади. Агар топа олмаса, уни ўзи яратади”. МАСЪУЛИЯТДАН ВОЗ КЕЧГАН ИНСОН АСИР ТУШАДИ. УНИ ЗИММАСИГА ОЛГАН КИШИ ОЗОДЛИККА ЭРИШАДИ Виктор Франкл XX асрнинг энг етук психологларидан бири бўлган. У умрининг анча йилини концлагерларда ўтказган. У ерларда унинг жамики оила аъзолари қурбон бўлишади. Унинг ўзи эса шафқатсиз қийноқларга дучор бўлиб, ўлим билан юзлашади. Тутқунликда Франкл тўсатдан англайди: “Менинг ҳодисаларга нисбатан муносабатларимга ўзимдан бошқа инсон хўжайин эмас. Сиз мени қийнашингиз, яқинларимни қатл қилишингиз мумкин, бироқ фикрларим фақат ўзимга тегишли. У ѐки бу вазиятни қандай баҳолашни ўзим ҳал қиламан”. Шунда у ўзига дебди: “Токи мен шундай шафқатсиз шароитларда шахсиятим ва характеримни сақлаб қола олар эканман, буни ҳар қандай киши уддалайди”. Фиктор Франкл ўз кузатишларини битта гапга жамлаган: “Инсонда қоладиган эркинликларнинг энг сўнггиси исталган вазиятга ўз муносабатини мустақил танлашдан иборатдир”. Жамики замон ва маконларда сон-саноқсиз инсонлар асир ѐки қул қилинган. Улар биздек эркин, озод бўлиш учун бор нарсасини беришга тайѐр бўлишган. Бироқ биз ўзлигимизни тафтиш қилиб, нечоғлик эркин эканлигимизни аниқлаб олишимиз зарур. Ҳар куни ўз- Markanyan t.me/psixobook - 117 - ўзимизга “ўзимнинг чексиз эркинлигимдан қандай фойдаланаяпман?” деб савол беришимиз керак. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling