Шахсий ишончноманинг зарурий кисмлари
Ҳужжатнинг номи (Ишончнома).
Ишонч билдирувчининг тўлиқноми (исми, ота исми, фамилияси).
Ишончли шахс (ишончнома берилган шахс)нинг тўлиқ номи.
Ишончнома мазмуни (топширилган вазифаларни аниқ кўрсатиш).
Топширилган вазифалар амалга оширилиши зарур бўлган муассасанинг номи.
Ишонч билдирувчининг имзоси.
Берилган(ёзилган) вақти.
Ишонч билдирувчининг имзосини тасдиқлаган шахснинг лавозими ва имзоси.
Ишонч билдирувчининг имзоси тасдиқланган сана ва юмалоқ муҳр.
Т а в с и ф н о м а
ТАВСИФНОМА - Маълум бир шахснинг меҳнат ва ижтимоий фаолияти, шунингдек, унинг ўзига хос хислат ва фазилатларини акс эттирувчи расмий ҳужжат.
Тавсифнома муассаса маъмурияти ёки жамоат ташкилотлари (агар улар мавжуд бўлса) томонидан ходимга бир қанча мақсадлар учун (ўқув юртига киришда, хорижий мамлакатларга ишлаш ва бошқа юмушлар учун кетишда, лавозимга тайинлашда ёки шаҳодатлантириш ва бошқа ҳолларда) берилади.
Тавсифномада ходимнинг жамоатчилик ва хизмат фаолияти, унинг ишчанлиги ва ахлоқий сифатлари ҳам кўрсатиб ўтилади.
Тавсифнома матнини ўзаро мантиқан боғланган уч таркибий қисмга ажратиб кўрсатиш мумкин.
Биринчи қисмда шахснинг меҳнат фаолияти, яъни мутахассислиги, айнан шу корхона, ташкилот ва бошқа жойларда қайси муддатдан буён ишлаётганлиги, хизмат вазифасидаги ўзгаришлар ва бошқалар ҳақида маълумот берилади.
Иккинчи қисмда ходимнинг шахсий тавсифи, яъни ишга муносабати, мутахассислик бўйича маҳорати, сиёсий савияси, ташкилотчилик қобилияти, жамоат ишларида иштироки, оилавий аҳволи, хулқ-атвори, ҳатто баъзида сийрати, жамоа аъзоларига муносабати, қандай мукофотларга сазовор бўлганлиги ва бошқа асосий рағбатлантиришлари қайд этилади. Холис бўлиш учун камчилиги ҳам кўрсатилиб, истак билдирилади.
Учинчи қисмда эса юқорида баён қилинганлардан хулоса чиқарилади ва тавсифнома қандай мақсадда ёки нима учун берилаётганлиги кўрсатилади
Тавсифнома ходимнинг қўлига топширилади ёки уни шахсан хабардор қилган ҳолда, тавсифномани талаб қилган муассасага жўнатилади.Тавсифномаларнинг «ишлаб чиқариш тавсифномаси», «тавсифий тавсиянома», «хизмат тавсифномаси» каби турлари мавжуд бўлиб, улар айрим хусусиятлари жиҳатидан ўзаро фарқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |