Т у р л а р и кимга йўлланганига қараб билдиришнома ички


Download 212.7 Kb.
bet2/6
Sana04.05.2023
Hajmi212.7 Kb.
#1425704
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ёзиш ва такдимот

Д А Л О Л А Т Н О М А

  • Муассаса ёки айрим шахслар фаолияти билан боғлиқ бирон-бир бўлиб ўтган (содир бўлган) воқеа, ҳодиса, иш-ҳаракатни ёки мавжуд ҳолатни тасдиқлаш, унга гувоҳлик бериш мақсадида бир неча киши томонидан тузилган ҳужжат. Далолатнома тузишда хилма-хил мақсадлар кўзланади, лекин уни тузишдан асосий мақсад содир бўлган воқеа-ҳодисаларни ёки мавжуд ҳолатни қонуний-ҳуқуқий жиҳатдан исботлаш ёки тасдиқлашдир. Бир қанча ҳолларда далолатнома тузиш махсус ҳуқуқий меъёрлар билан қатъий белгиланган. Масалан, корхоналарнинг ҳисоб-китоб бўлимлари фаолиятида далолатномалар аввалдан белгиланган мазмун ва даврийликка асосан тузилади ва ҳуқуқий жиҳатдан муҳим ўрин тутади. Далолатнома деярли барча ҳолларда пул маблағлари ва моддий бойликларга боғлиқ тузилади (ҳатто бахтсиз ҳодиса ёки табиий офат ҳақидаги далолатнома асосида ҳам моддий масала бор), бинобарин, у кўпроқ тадбиркорлик, молия-хўжалик фаолиятида, ҳисоб-китоб, олди-сотди ва савдо соҳаларида кенг қўлланади. Молиявий фаолият ва савдо-тижорат соҳаларида тузиладиган далолатномалар тасдиқлаш (камомад ёки нуқсонлар бўлмаган ҳолларда) ёки айблаш (пул камомади ёки моддий бойликлар етишмаслиги аниқланганда) учун ҳамда тегишли (қайд этувчи, рағбатлантирувчи, жазоловчи) буйруқлар эълон қилиш учун асос бўлади.

Далолатноманинг зарурий қисмлари:

  • Идора, муассаса ва таркибий бўлинма номи.

  • Тузилган санаси ва жойи.

  • Тартиб рақами ва тасдиқ белгиси

  • Матн сарлавҳаси.

  • Ҳужжат тури номи (Далолатнома).

  • Ҳужжатни тузиш учун асос (муассаса раҳбарининг буйруғи, идоранинг қарори ёки кўрсатмаси кабилар).

  • Комиссия таркиби (раиси ва аъзолар).

  • Иштирок этувчилар (гувоҳлар).

  • Далолатнома матни.

  • Иловалар (ҳар бир илованинг неча бетлиги кўрсатилади)

  • Тузган ва иштирок этганларнинг имзолари.

  • Ҳ И С О Б О Т

Муайян вақт учун режалаштирилган иш ёки вазифа, топшириқларнинг бажарилиши, амалий долзарб ишлар, хизмат ва илмий сафарлар якуни ҳақида маълумот берувчи ҳужжат.Ҳисоботда келтирилган маълумотлар аниқ, ишонарли бўлиши керак.
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling