Т у р л а р и кимга йўлланганига қараб билдиришнома ички


Download 212.7 Kb.
bet4/6
Sana04.05.2023
Hajmi212.7 Kb.
#1425704
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ёзиш ва такдимот

Т У Р Л А Р И
Расмийлаштирилишига қараб, ишончномалар расмий (хизмат) ва шахсий турларга бўлинади.

  • Расмий (хизмат соҳасидаги) ишончномалар давлат муассасалари, касаба уюшмаси, жамоа хўжалиги, жамоат ташкилотлари муайян лавозимли шахсга унинг муайян ташкилот томонидан иш юритишга вакил қилинганини билдириш учун берилади. Бундай ишончномалар муассаса раҳбари томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши керак. Айрим ҳолларда ишончнома қонун талабига кўра нотариал тасдиқдан ўтиши зарур бўлади. Расмий ишончномаларда уларнинг амал қилиш (ўз кучини сақлаш) муддати, албатта, кўрсатилган бўлади. Улар бир неча кундан бир неча йилгача бўлган (лекин уч йилдан ортиқ бўлмаган) муддат учун берилиши мумкин. Агар ишончномада унинг амал қилиш муддати аниқ кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳолларда у берилган кундан бошлаб бир йил давомида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас. Ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт.

  • Расмий ишончноманинг зарурий қисмлари:

  • Ишончнома берувчи муассасанинг номи.

  • Ишончнома тартиб рақами ва берилган вақти (санаси).

  • Ишончнома берилаётган (ишонч билдирилаётган) шахснинг лавозими ва тўлиқ номи (исми, ота исми, фамилияси).

  • Қимматдор буюмлар олинадиган (берадиган) муассасанинг номи.

  • Ишончноманинг берилиш сабаби.

  • Ишончноманинг амал қилиш муддати.

  • Ишончнома берилаётган шахс имзосининг намунаси.

  • Моддий-буюм бойликларини олувчининг шахсиятини тасдиқловчи ҳужжатнинг номи (паспорт, гувоҳнома).



  • Шахсий, яъни айрим шахс томонидан бошқа бир шахсга муайян ишни бажариш учун ишонч билдириб берилган ёзма ҳужжатдир. Муайян ташкилотдан пул ёки қимматдор буюм, зарурий ҳужжатлар олиш, автомобилни бошқариш, олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш, мулкни бошқариш ва бошқа хусусий ишларни бажариш учун ишонч билдирилади. Шахсий ишончномаларнинг энг кўп тарқалгани пул (маош, нафақа ва бошқалар) олиш учун ёзилган ишончномадир. Бундай ёзма ваколат баъзан ваколат берувчининг талаби, хоҳиши билан нотариал тасдиқланиши ҳам мумкин, лекин уни мажбурий нотариал тасдиқдан ўтказиш шарт эмас. Ишонч билдирувчи шахснинг имзоси у ишлаётган ёки ўқиётган жой раҳбарияти, у ётиб даволанаётган тиббий муассаса маъмурияти, ҳарбий қисм қўмондонлиги ва шу кабилар томонидан тасдиқланиши мумкин.



1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling