Ўта кучланишлар
Download 0.8 Mb.
|
13.укув материаллар
Диэлектрикларнинг механик хоссалари
Изоляцион материаллардан ишлаб чиқарилган конструкциялар механик куч таъсири остида бўлиши сабабли уларнинг механик мустаҳкамлиги ва деформациясинн ўрганиш катта аҳамиятга эга. Статик чўзилиш, сиқилиш ва эгилишнинг оддий кўринишлари амалий механиканинг асосий қонуниятларига бўйсунади ва бундаги мустаҳкамлик чегараларининг қиймат (ч, с, э) СИ да Паскалда ўлчанади (1 ПА=1 Н/м2=10–5 кгс/см2). Чўзилишдаги мустаҳкамлик юпқа варақ ва тасма диэлектрикларга хос бўлиб, бу материаллар ўтказгич юзасига, масалан, кабель ўзагига қопланаётганда ҳисобга олинади: Па, бунда Рч–диэлектрикнинг узилиш лаҳзасидаги таъсир кучи, кг; F–диэлектрикнинг кўндаланг кесим юзаси, м2. Узиш машинасида материалнинг емирилишга бўлган мустаҳкамлиги (Рч) ни аниқлаш билан бирга, жисмнинг узилиш пайтидаги нисбий чўзилиши ҳам аниқланади. Нисбий чўзилишнинг кичик қийматлари (5.4–расм) мўрт ва қаттиқ жисмлар (чинни, шиша, гетинакс) да эса i кўрсаткичи нисбатан катта қийматларга эга бўлади. Чунки қайишқоқ материалнинг механик мустаҳкамлиги кичик қийматларга эга. Баъзи пластик материалларда i қиймати қаттиқ ва қайишқоқ материалларнинг характеристикалари оралиғида бўлади. Материалларнинг механик мустаҳкамлиги махсус тайёрланган намуналар (5.5–расм), ёрдамида аниқланади. Материалдан тайёрланадиган намуналарнинг шакли уларга қўйиладиган куч йўналишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Масалан, 36–расмда диэлектрикнинг чўзилиш (а), сиқилиш (б) ва эгилиш (в) га бўлган мустаҳкамлигини аниқлаш учун тайёрланган намуналарнинг шакллари кетлтирилган. Материалларнинг сиқилишга бўлган вақтинча қаршилиги с юқорида келтирилган ифодага ўхшаш бўлиб, қуйидагича аниқланади: Па. 5.4–расм. Материал намунасининг емирилишдаги мустаҳкамлиги билан нисбий чўзилиш орасидаги боғлиқлик; 1–мўрт материал; 2–эластик материал; 3–пластик материал. Тажрибага асосан, металларда ч=с бўлгани сабабли уларда сиқилишдаги кучланишни аниқлаш шарт эмас. Диэлектрикларда эса чс бўлганлиги сабабли механик мустаҳкамлик иккала йўналишда алоҳида–алоҳида аниқланади. Толали ва қатламли диэлектрикларни синаш учун намуналар тайёрлашда улардаги тола йўналиши эътиборга олинади. Кўпчилик диэлектрикларнинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги чўзилишга бўлган мустаҳкамлигидан анча юқорилиги (ч<<с) сабабли уларни, асосан, сиқилиш йўналиши бўйича ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Жисмнинг эгилишидаги зўриқиши эгилувчи момент (М) нинг қаршилик моменти (W) на нисбати орқали аниқланади: Аксарият материалларнинг механик мустаҳкамлиги уларнинг кесим юзасига узвий равишда боғлиқ бўлади. Диэлектрикнинг механик хоссаси ҳароратга ҳам боғлиқ бўлиб, иссиқлик таъсирида унинг механик мустаҳкамлиги камаяди. Гитроскопик материалларда намлик орта борган сари уларнинг механик мустаҳкамлиги пасайиб боради. 5.5–расм. Материалларнинг чўзилиш (а), сиқилиш (б) ва эгилиш (в) механик мустаҳкамлигини синашда қўлланадиган намуналар. Мўртлик пластик деформациясиз емирилиш турига қириб, у материал структураси ва текшириш шароитига боғлиқ бўлади. Материалга таъсир эттириладиган кучланиш тезлиги ошириб борилиб, унинг ҳарорати эса кескин камайтирилса, жисмнинг мўртликка бўлган механик мустаҳкамлиги камаяди. Кўпгина материаллар катта статик емирилиш кучланишга эга бўлиши билан бир қаторда мўртлиги сабабли, уларнинг динамик емирилиш кучланиши кичик бўлади. Материалларнинг динамик кучланишини аниқлайдиган усул – бу урилиш эгилувчанлиги ёки урилиш қовушоқлигидир. Жисмнинг урилиши қовушоқлиги қ уни синдиришга сарф этиладиган қувватнинг (А) шу жисм кесим юзасига (F) бўлган нисбати орқали аниқланади. Бу қиймат полиэтиленда 10 кЖ/м2 бўлгани ҳолда, сопол ва микалексда бор–йўғи 2–5 кЖ/м2 га тенгдир. Суюқ диэлектриклар (мой, лок, компаунд) нинг механик хоссаларини ўрганишда қовушоқлик қўл келади. Қовушоқлик деганда суюқлик ва газ молекулаларининг силжишидаги ички ишқаланиш туфайли юзага келадиган ички қаршилик тушунилади. У билан белгиланиб, динамик қовушоқлик (ички ишқаланиш) дейилади ва 1 Па.с=10П=1000 cП (Пуаз) да ўлчанади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling