Ўта кучланишлар
Download 0.8 Mb.
|
13.укув материаллар
Таянч сўз ва ибораларДиэлектриклар, ўтказгичлар, ярим ўтказгичлар, магнит материаллар диамагнитлар, парамагнитлар, асосий характеристиклари, ионли, металли, электронли боғланиш, энергетик сатхлар диаграммаси, электрик хоссалари, электр майдонидаги диэлектриклар, диэлектрик қутбланишининг асосий турлари, диэлектрикларнинг диэлектрик сингдирувчанлиги, қутбли ва қутбсиз диэлектриклар, қаттиқ ва суюқ диэлектрикларнинг электрик хоссалари, ҳарорат коэффициенти, диэлектрик сингдирувчанлик катталиги.ЭТМ ларнинг электр техникада тутган ўрни, классификациялари.Фан-техника тараққиётининг ўсиши, янгидан - янги материалларнинг кашф этилиши билан бирга янги материалларни яратиш, уларнинг сифатини оширишига олиб келади. Мустақил Ўзбекистнонимизнинг бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида етук кадрларни замонавий, рақобатбардош бўлишлари учун қўшма корхоналарнинг технологияларини тўлиқ эгаллашлари, технологик жараёнларни пухта билишлари керак. Шунинг учун юқори сифатли махсулотлар олиш (электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш) технологияларини яратиш, эксплуатация қилишда материалларнинг тури, классификациялари, қўлланилиш сохаси, электрик катталиклари, заиф томонлари ва уларни бартараф этиш чораларини билиш жуда мухимдир.Электротехник материалларни техника сохасида қўллаш, фойдаланиш томонлари ноаниқлиги XIX асрнинг бошларига келиб муҳим бир тўхтамга келди. Амалиётда 1802 йил академик В.В.Петров томонидан ЭТМ ёрдамида кучли электр энергия манбаси (конденсатор) кашф қилинди. Бу 8400 та мис ва қурғошин дискларни (мой шимдирилган қоғозларга ўралган) орасидаги турли ЭЮКлар хисобига хосил бўлган батарея эди. Биринчи марта батарея ёрдамида элекр ёй хосил қилинди. Кейинги йилларда 1832 йил рус олими П.Л.Шиллинг электр магнит телеграф, 1872 йилда Лодқгин кўмир чироғи, 1876 йилда электр чироғи (свеча) бошланғич электр чироқлари кашф этилди. Юқоридаги барча кашфиётлар ўтказгичлар магнит материаллар ва изоляцияловчи материаллар ёрдамида бажарилган. Электротехниканинг тез ўсишида олдинга қуйилган вазифани тез ва сифатли уддалашда ЭТМларни тўғри танлай билиш катта роль ўйнайди. Хозирги пайтда техник материалларни физик, механик ва химиявий хусусиятларни чуқур ўрганиш ва уларни тадбиқ этиш ёрдамида янги ЭТМлар олинмоқда.Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling