Ўта кучланишлар


Биринчи тур қутбланишга электронли ва ионли қутбланишга хос бўлиб, қолган турдаги қутбланишлар эса иккинчи турга мансуб хисобланади


Download 0.8 Mb.
bet7/36
Sana30.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1414316
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36
Bog'liq
13.укув материаллар

Биринчи тур қутбланишга электронли ва ионли қутбланишга хос бўлиб, қолган турдаги қутбланишлар эса иккинчи турга мансуб хисобланади.

Диэлектрик билан конденсатор сиғимидагийиғилган электр заряди турли қутбланиш механизмини ифодалайди. Турли диэлектрикларда қутбланиш ҳам турлича бўлади. Диэлектрикнинг эквивалент схемасида сиғимга эга бўлган, турли қутбланишлар кўрсатилган бўлиб, манба кучланиши U га паралел уланган. С0 ва Q0 катталиги диэлектрик бўлмаган холат учун ўзининг хусусий электр майдонига эга, Cэ ва Qэ катталиклари электронли қутбланишдаги қийматлар хисобланади.

Электронли қутбланишда атом ва ионларнинг қобилияти электронларининг деформацияси ва аралашуви тушунилади. Электрон қутбланиш вақти 10-15 секундга тенг.

Тоза электр қутбланишдаги диэлектрик сингдирувчанлиги ёруғликнинг ютилиши (переломление) кўрсаткичининг квадратига тенг. Электронларнинг деформациялашуви температурага боғлиқ эмас, қайтага температура ортиши билан диэлектрикларда иссиқлик тарқалишида электр қутбланиши камаяди.

Электронли қутбланувчи диэлектрикларнинг диэлектрик сингдирувчанлигининг температурага қараб ўзгариши уларнинг зичлиги ўзгаришига боғлиқ. Электр қутбланиш барча энергия йўқолишига боғлиқ бўлмаган диэлектрикларда кузатилади.

Ионли қутбланиш қаттиқ диэлектриклар учун характерли боғланган ионларнинг аралашувида кузатилади.

Температура кўтарилганда таъсирланувчи ионлар орасидаги масофа узоқлашиши ва иссиқлик тарқалиши натижасида аралаш кучлари кучсизланади. Қутбланиш вақти 10-13 секундга тенг.

Диполли релакцион қутбланиш (ССд-р, Qд-р, Rд-р) иссиқлик харакати билан боғлиқ бўлиб, диполли молекулалар хаотик иссиқлик харакатида бўлиб, қисман электр майдони таъсирида ҳам бўлади. Бу эса қутбланишга сабаб бўлади.

Ионли қутбланишда Си-р, Qи-р, Rи-р ноорганик шишаларда баъзи ионли кристаллар ноорганик жисмларда зич бўлмаган ионларнинг тартибланиши (упаковка)да кузатилади.


Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling