а) атомларнинг нормал энергетик сатхи. б) атом қўзғалмайдиган г) таъқиқловчи зона д) электронлар билан тўлдирилган зона. Барча жисмлар протон нейтрон ва электронлардан иборат элементлар асосида тузилган. Протон ва нейтронлар атом ядросида электрон ва атом атрофида жойлашган яъни атомни мусбат зарядини компенсациялайди. Газ, суюқлик, қаттиқ жисмлар атомлардан молекула ёки ионлардан ташкил топган молекулалар бир неча атомлардан ташкил топгандир. 1. Ионли боғланиш бунда (+) ва (-) ионларининг тортилиш кучи билан аниқланади. Қаттиқ жисмларнинг механик мустахкамлиги ионни структурасига боғлиқ. 2. Металли боғланиш (қаттиқ кристалли жисмлар учун) металларни системик кўринишида олиб (+) зарядланган ионларни панжара кўринишида эркин электронлар орасида жойлашган. Расм-1.1. Жисмларнинг а) икки атомли ковалент боғланишли, б) металли боғланишли, в) молекулаларнинг ўзаро таъсирлашуви (Ван – дер – Ваальс боғланиш) боғланишларнинг схематик чизмалари.
Мусбат атомлар билан эркин электронларни тортилиши металнинг монолитик хоссасини ифодалайди. Эркин электронларнинг хажми метериалнинг электр ўтказувчанлиги, иссиқлик ўтказувчанлиги ва ялтирашини ифодалайди. 3. Молекуляр боғланиш (Ван-дер-Вальс боғланиш). Бу боғланиш баъзи жисмларда ички молекуланинг боғланишни ифодалайди. Бу молекулалараро боғланиш кушни молекуладаги электрон валентлигининг харакатига боғлиқ. Исталган пайтда электронлар максимал узоқ ва максимал яқин (+) зарядга нисбатан бўлиши мумкин. Бунда мусбат зарядининг тортилиш кучи ташқи орбитанинг итариш кучидан катта бўлади. Бундай боғланишлар парафинда қуйи температурада эришади. кристал ҳолатида чидамсизлигида кўриш мумкин.
Электротехник материалларнинг характеристикалари. а) Электротехник материалларнинг классификацияланиши ва механик характеристиклар. б) Электрик ва иссиқлик характеристикалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |