Ўта кучланишлар
Download 0.8 Mb.
|
13.укув материаллар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-МАЪРУЗА. ДИЭЛЕКТРИК МАТЕРИАЛЛАР.
Назорат саволлари:
1.Намлик деганда нимани тушунасиз? 2. Диэлектрик намлик нима? 3. Диэлектрикнинг нам сингдирувчанлигини қандай аниқланади. 4. Диэлектирик физик хоссалари қандай. 5. Изоляцияни намликдан ҳимоя қилиш. 6. Иссиқлиқ хоссалари қандай? 7. Юқори энергияли нурланишининг диэлектрик хоссаларига таъсири қандай? 6-МАЪРУЗА. ДИЭЛЕКТРИК МАТЕРИАЛЛАР.Режа:Диэлектрик материаллар ҳақида асосий тушунчалар. Газсимон, суюқ диэлектриклар.Органик ва ноорганик қаттиқ диэлектриклар. Лок ва компаундлар. Полимер пленкалар ва суюқ кристаллар. Шиша. Сопол материаллар. Слюда ва слюдали материаллар.Таянч сўз ва иборалар: Диэлектрик материалларнинг классификациялари, газсимон, суюқ, қаттиқ диэлектриклар, сегнетодиэлектриклар, трансформатор мойи, ҳаво, водород, азот, Пашен қонуни, шиша, хрусталь, кварц, шишанинг гурухлари, керамикалиди электрик материаллар, изоляторлар, глазур қопламаси, глина қоришмаси, cопол, слюда, слюдапластлар, мусковит, флегопит, электрокерамик сопол, глин, изолятор, сегнетодиэлектрик сопол, силикатли ойна, шиша, глазур, стеатит, конденсаторлар, селикатлар, полимерлар, мономерлар, ярим конденсацион диэлектриклар, смола, полистирол, полиэтилен, поливинилхлорид, резина, пластмасса, лак, эмал, клейлар, асосий катталиклари Диэлектриклар электротехникада муҳим роль ўйнайди. Ток ўтказувчи қисмларни бир - биридан изоляциялаш мақсадида ажратишда (турли потенциалларни бир-биридан) фойдаланилади. Бундан ташқари электр изоляцион материаллар электр конденсаторларида тегишли сиғим ҳосил қилишда баъзи фактор ва температурада турли пайтда ҳам сиғимни таминлашда фойдаланилади. Диэлектрик материалларга ўзининг хоссаларини бошқариш асосида ўзгартириш мумкин бўлган гуруҳи актив диэлектриклар (сегнето электриклар) деб юритилади. Диэлектрик материаллар газсимон, суюқ ва қаттиқ кўринишга эга, яна бир гуруҳи мавжудки қотувчи материаллар тайёрлашда суюқ эксплуатация пайтида қаттиқ (лак, компаунд) ҳолатда бўлади. Химиявий табиатига кўра органик ва ноорганик бўлади. Органик диэлектрикларга углерод бирикмалари таркибида асосан кислород, водород, азот, галоген ва бошқа элементлар бўлган моддалар киради. Қолганлари эса ноорганик ҳисобланиб, таркибида кремний, альюминий аралашмалари бўлган жисмлар ҳисобланади. Кўпгина органик материаллар қимматбаҳо механик хоссаларга эгилувчан, эластик бўлиб улардан толали пленкалар тайёрланади. Шунинг учун улар кенг қўлланилади, лекин иссиқликка чидамлиги жуда кичик бўлганлиги учун юқори ҳароратли изоляцияловчи қисмларда қўлланилмайди, бу эса камчилиги хисобланади. Ноорганик материаллар эса кўпчилиги эгилувчан ва эластик бўлмай мўрт бўлиб, лекин иссиқликга жуда чидамли хисобланади. Шунинг учун юқори температурали изоляция ишларида улардан кенг қўлланилади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling