Ўта кучланишлар


Download 0.8 Mb.
bet22/36
Sana30.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1414316
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36
Bog'liq
13.укув материаллар

М - микефолий
Л - ликолента
2- ҳарфи мисковит тайёрланган смола
М –мусковит
Ф - флегопит
С - мусковит ва флегопит аралашмаси.
3- ҳарф клей ва кўшимча материаллар.
Слюданитлар ва слюдапластлар.
Сюда ва миканитли изоляция тайёрлашда асосий тури слюданит ва слюдапластлардан фойдаланилади. Слюданит (SAMICA ) слюда ва мусковит чиқиндиси 900 С температурада термо қайта ишлаб олинади.
Шиша - ноорганик квазоаморф буюм бўлиб, турли оксидларнинг мураккаб системасини ташкил этади. Шишанинг хоссаси унинг таркибига ва тайёрланиш технологиясига қараб ўзгариши мумкин. Таркибида қўрғошин бўлган шишанинг зичлиги жуда юқори бўлади. Шишанинг қисилгандаги мустахкамлиги юқори бўлиб, шиша бирданига эримайди. Қизишда аста секин ёпишқоқлиги камайиб боради. Асосан 400-16000С гача охири кварц шишага тегишли. Оддий шишанинг ялтираши спектрли нурларининг кўринувчи бўлишидир. Баъзи қўшимчалар шишага ранг беради.
Шиша турлари қуйидагича бўлади.
- конденсатор шишалар
- нурли шишалар
- чироқ шишалари
- аралашмали шишалар.
Керамик материаллар ноорганик материаллар бўлиб тайёр ёки тайёрланган маъсулотни юқори температурада куйдирилиш натижасида тайёрланади. Куйиш натижасида маҳсулотнинг мураккаб химиявий, физик жараёнида хохлаган хоссали ҳолатга келтирилади. Керамик материаллар соф тупроқ глин ёрдамида сув билан аралаштирилиб тайёрланар эди. Куйгандан сўнг механик мустахкамлиги ортади. Кейинги пайтларда керамик материаллар қисман глин иштирокида умуман иштироксиз тайёрланмоқда.
Керамик материаллар турлича: ярим ўтказгичлар, магнит материаллар сифатида асосан электроизоляцион материаллар сифатида қўлланилмоқда. Унинг механик мустаҳкамлиги юқори бўлиб, диэлектрик исроф бурчаги кичик иссиқликка чидамлилиги ва бошқа юқори кўрсаткичлари бор.
Сопол [фарфор] - электр изоляцион материалнинг асосийсидир. Технологик жараён юқори сифатли глин (коалин) аралашмалардан тозаланиб сув билан яхши аралаштирилади. Фигура олиш учун айлантирилиб прессланиб қуйма, гипсланиб олиш мумкин. Фарфор ёки изолятор тайёрлашда сувдан тайёрлаш учун қуритилади. Кейинги босқич глазуровка ва куйдириш ишларидан иборат.
Глазурь - бу фарфор материалнинг яъни ташқи механик зарбага чидамлилиги, намликдан сақланиш ташқи атмосферадан ифлосланишидан сақлайди. Яна оқиб ўтадиган (Iутечка) токларидан ҳимоялайди.
Электрокерамик мавтериаллар қаттиқ тошли жисм бўлиб фақатгина ишлов туфайли амалга оширилиб тайёрланади ва уч гуруҳга бўлинади, яъни;
- изоляторли,

  • конденсаторли,

  • сегнетоэлектрик керамикаларга.

Электротехник сопол асосан қуйи ва юқори кучланишли электр қурилмаларида ишлатиладиган изоляторлар сифатида қўлланилади. Электротехник сополнинг таркиби асосан қуйидагича бўлиб,
42-50 % - лой,
20- 25 % - кварц,
22-30 % - кайишли дала шпати,
5 - 8 % - бошқа майда яроқсиз сопол маҳсулотлар,
20-22 % сув аралаштириб тайёрланади.
Вакуумли ишловда таркибидаги ҳаво чиқарилиб юборилади. Вакуум-пресс ёрдамида керакли изолятор тайёрланиб қурилади. Қуритилган изолятор сиртига глазурь билан қопланиб изолятор сиртида ойнасимон силлиқ парда қопланади. Бу эса изоляторни механик мустаҳкамлигини оширади. Рангли глазурь изоляторни маркасини ҳам билдиради. Термик қайта ишловда изоляторлар вагонеткаларга терилиб маҳсус печларда қуритилади.
Стеатит- электрокерамик материал бўлиб, электр сополдан механик ва электр мустахкамлиги юқори 250 С гача бўлган температурада ишлайди. Сополни эса 100 С дан юқори температураларда электр хусусияти ёмонлашади.
Стеатит - бу қимматбаҳо материал хисобланиб, шунинг учун уни ишлатиш ҳам қиммат туради.
Стеатит - табиий менерал тальк 3MgО 4SiO3 H2О
[углекислқй барий] Ba CО3, [углекислқй калий] Ca CО3
Керамик конденсатор материаллари диэлектрик сингдирувчанлиги катта, шунинг учун катта сиғимли кичик ҳажмли бўлиши учун имкон бор.
ξr = 14-250
Керамик конденсаторлар қуйма, гипсли, пресс формада тайёрланиб, 14500-17000 С да печларда қуритилади. Натижада механик мустаҳкамлиги юқори тайёр маҳсулот олинади. Устига ёппа кумуш электрод қалинлиги 15-20 мкм қуйилиб мис чиқичлар уланади. Электродларни коррозиядан ҳимоялаш мақсадида конденсатор намга чидамли эмаль билан қопланади.
Сегнетокерамик материаллар катта бўлганлиги учун температура датчики сифатида, катта сиғимли конденсоторлар ҳам тайёрланади.
Берилган кучланишга қараб ҳам ўзгарганлиги учун (бу бошқа диэлектрикларда кузатилмайди) диэлектриклар кучайтиргич сифатида ҳам қўлланилади.
Ноорганик ойна - арзон материал бўлиб, кварц қуми SiО2, сода Na23, доломит CaCО3 MgCО3, бўр CaCО3 ва бошқалар 13500 – 16000 С да печда бу аралашма эритилиб суюқ ойнали массадан исталган турдаги ойнали маҳсулот олинади.
Ойнали жисм таркибини асосан 98 % кварц қуми ташкил этади. Факат қумни яъни тоза кварцни эритиш учун 20000 С га яқин температура керак бўлади. Бунинг учун юқори температура ҳосил қилувчи қимматли печлар зарур. Тўғри тоза кварцли ойнанинг электр характеристикалари юқори, иссиқликга чидамли бўлади.
Кварцни эриш температурасини пасайтириш мақсадида баъзи жисмлар аралашмалар масалан, доломит қўшилади.
Қиздирилганда намлик буғлари чиқади, газлар учади, натрий, калий, ва бошқа жисмларнинг оксидлари химиявий реакцияга киришиб мураккаб бирикма селикатни ҳосил қилади. Шунинг учун ноорганик модда селикат деб аталади. 13500 –16000 С да селикатлар эрийди, ундан турли балонли чироқ, формадаги изоляторлар преслашда олинади.
4та гурухга
- ипакли,
- таркибида оғир оксидли бўлган ипакли,
- оз ипакли,
- ипаксиз,
- ипакли, оз температурада яъни тез эрувчан 13500 С да олинади. Бундан ташқари ипакли оксидлар кўп бўлиб, идиш, банка шишаси тайёрланади. Лекин маҳсулотнинг электр мустахкамлиги паст, иссикка чидамсиз бўлади;
-таркибида оғир оксидли бўлган ипакли, флинтлар, кронлар киради.
Электртехникада изоляцион буюмлар (конденсаторлар ...) тайёрланади;
-оз ипакли, 5% гача ипакли оксидлар бўлади. Саноатда юқори кучланишли шиша изоляторлар тайёрланади;
- ипаксиз, ёки умуман ипакли оксиди бўлмайди (кварцли шиша) ёки 2% гача ипак оксиди бўлади.
Ипакли тола шишаларда яъни электр изоляцион шиша қатлами эриш температураси юқори бўлади.
Юқори полимерли материаллар катта ўлчамдаги, яъни ўзига бир неча юз минглаб ўнлаб молекулаларни бириктирган молекулали жисм бўлиб, мономер деб ҳам юритилади. Мономерлар химиявий реакцияга тез киришувчан бўлиб натижада катта молекуляр массали (полимер) юқори полимерли жисм ҳосил бўлади.
Полимерлар чизиқли структурали молекулаларга эга бўлиб, чизикли полимерлар қизиши натижасида юмшаш усулига қараб термопластик материал деб аталади.
Табиатда полимерларнинг молекулалари уч хил йўналишда бўлганлиги учун термоактив молукулалар яъни қизиш пайтида юмшайди. Аморфли ёки кристалли тузилишига эга баъзи аралашма ҳолда ҳам бўлади. Табиий (янтарь, натурал каучук ва бошқалар) синтетик (полистирол ...) кўринишда ҳам бўлади.
Табиий полимерларнинг хоссалари чекланганлиги учун синтетик юқори полимерли диэлектрикларда кенг қўлланилади. Бу материаллар полимерлаш ва поликонденсациялаш натижасида олинганлиги учун полимерлаш ва поликонденсацион диэлектриклар деб аталади.
Полимериазация - синтетик диэлектрик бўлиб полимерлаш натижасида стирол ялтироқ, рангсиз, суюқлик 1450С да қайнайди. Агар унга (0,1-0,5% мас) бензол бириктирилса 1100С да полимеризация бошланади. Бунда стирол молекуласининг икки химиявий боғланишига айланиб қўшни молекулага ўтади.
Н2 С=СН-С6Н5
Натижада стирол молекулалари занжир ъосил қилиб юқори полимерли жисм полистирол ҳосил қилади.
CH2-H-CH2-H (-CH2-CH-) n
| | |
C6H5 C6H5 C6H5

Молекуляр массаси - 50000-300000 орасида стиролнинг массаси 104 га тенг, бўлиб бошланғич пайтда полистирол суюқ ҳолатда бўлади. Полимеризация кучайиши пайтида пластинка, стержен ёрдамида керакли шаклга келтирилади.


Асосий катталиклари:
-зичлиги 1050 кг/м;
-механик мустаҳкамлиги Qр =39 МПА;
-иссиқликка чидамлилиги (мартенсда 75-800С);
-сув ютиши 0,02 % мас;
-совуққа чидамлилиги 600С;
-солиштирма қаршилиги ρv=1013-1014Ом.м;
-диэлектрик сингдирувчанлиги ξr= 2,4;
-исроф бурчаги tgδ=(2-4).10;
-электр мустаҳкамлиги Емус = 25-30 мВ/м;
110-1200С да юмшайди.

Полистиролдан ғалтак каркаслари, изоляция панеллари, электр ўлчов асбобларининг изоляторлари ва асослари тайёрлаш фойдаланилади. Полистирол молекулалари чизиқли бўлиб материалда хаотик ҳолатда бўлади. Юмшаган полистиролни ўзайтириб (фильтрлардан ўтказиб) эгилувчан полистирол пленкаси (20-100 мкм, кенглиги 10-300 мм) олиниб, мустаҳкамлиги Емус=80 100 мВ/м эга бўлади.


Камчилиги - полистирол мўрт бўлади, синтетик каучук билан полистирол аралашмаси ёрдамида бу камчилиги бартараф этилади. Бу полистирол зарбага чидамли полистирол ξr=3 3,3 деб юритилади.
Полиэтилен- қаттиқ ярқирамайдиган, оқ ёки оч кулранг кўринишдаги материал этилен газини босим асосида олинади.
Полиэтилен олинишига қараб уч хил босимда, яъни;
- юқори босим (ВД)
- ўртача босим (СД)
- паст босим (НД) га бўлинади.
Асосий катталиклари.
2ВД учун, -зичлиги 920 кг/м
- Qр=10-18 МПА
- иссиқлик чидамлилиги 55-600С
СД учун,- зичлиги 940 кг/м
- Qр=18-40 МПА
- иссиқлик чидамлилиги 800С
НД учун, -зичлиги 960 кг/м
- Qр=23-31 МПА
- иссиқлик чидамлилиги 700С
М - совукка чидамлилиги 70-1500С
сувда 30 сутка давомида сув ютилиши 0,004% дан ошмайди. Электр характеристикаси полистерол билан бир хил.
Камчилиги: қизишга чидамлилиги жуда паст бўлиб, 900С дан ошмайди. Юқори механик харакатларда узилиб кетиши, чизилиши мумкин. Бу камчиликларни термик қайта ишлаш натижасида бартараф этиш мумкин. Кабел симларини изоляциялашда қўлланиладиган полеэтиленлар материалларининг иссиқликка чидамлилиги унча юқори эмас, 1000С гача ташкил этади.
Поливинилхлорид - оқ рангли кукун (порошок) газ таркибидаги винилхлоридни H2C = CH - Cl водород ёки бошка модда билан бирга бириктириш натижасида раекциядан ҳосил бўлади.
Қаттиқ поликонденсацион диэлектриклар.
Жисмнинг баъзи молекулаларларини бириктириб катта юқори полимерли жисм ҳосил қилиш поликонденсация дейилади. Поликонденсация натижасида олинган диэлеектриклар нисбатан анча паст даражада хоссаларга эга бўлиб, сабаби таркибида бошка моддалар [масалан сув...] бўлиб, бу электр ўтказувчанлигини оширади. Поликонденсацион диэлектриклардан кўп қўлланиладиган турларидан асосан смолалардир.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling