Ўта кучланишлар


Download 0.8 Mb.
bet21/36
Sana30.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1414316
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36
Bog'liq
13.укув материаллар

Газсимон диэлектриклар
Газсимон диэлектрикларга барча газлар, табиий ҳаво, газ ва сув буги аралашмаси кўринишидаги газлар киради. Кўпинча газлар диэлектрик сифатида газ тўлдирилган конденсаторлар, виключателларда қўлланилади. Ҳаво барча электр қурилмаларини ўраб турганлиги учун диэлектрик сифатида ишончли ишлашларини таъминлайди. Ҳавода очиқ симлар ҳаво қатлами бузилганда, намлик ортиб кетганда бинафша чўғ кўринишида тож хосил бўлиб энергия исрофини юзага келтиради.
Ҳар қандай газларда ҳам электр кучланганлиги таъсирида зарядланган заррачалар (электрон, ион) бўлиб бетартиб хаотик харакатда бўлади. Ташқи ионизатор (космик, қуёш нури, ернинг радиоактив нур) таъсирида газларнинг зарядланган заррачалари кўпинча энергия олиб, яъни, газларнинг валентли электронлари ўзларининг атомларига узатади, натижада мусбат ионлар хосил бўлади. Хосил бўлган электронлар ўзларини эркинлигини узоқ сақлаши мумкин, ёки маълум муддатдан сўнг атомга бирикиб манфий ион юзага келиши мумкин.
Бетартиб иссиқлик харакатида электронлар билан мусбат ионлар таъсирлашиб нейтрал атом ёки молекула хосил қилади. Бу жараён тикланиш ёки рекомбинация дейилади. Агар металлар электродлар орасида газ жойлаштирилса электр майдони таъсирида йўналиш бўйлаб зарядланган заррачалар бир қутбдан иккинчи электрод томон харакат қилади. Натижада бир электроддаги электрон ва ионлар иккинчи электродга аралашади ва ток оқиб ўтади. Ток қанчалик катта бўлиши вақт бирлигида зарядланган заррачаларнинг ўтишига боғлиқ.
Газлардаги қутбланишнинг зарбали кўринишининг ўсиши тешилишга олиб келади. Тешилиш вақтида I тезлик билан ўсиб эса U 0 интилади.
Uпр=A.р.h
Газларда тешилиш ёй шаклида кузатилиб тешилишнинг кузатилиши Пашен қонуни юқоридаги ифода асосида аниқланади.
А - коэффициент
Р - газ босими (Па)
h - электродлар орасидаги масофа (М)
Формуладан кўринадики Uпр=f(р, h) номинал босим шароитида 1 см электродлар орасидаги масофа учун ҳавонинг электр мустахкамлиги 3 мВ/м га тенг.
Булар орасида изоляция сифатида табиий ҳаво муҳим ўрин тутади. Ҳар қандай электр қурилмаларида изоляцион материал билан юритувчи қисм орасидаги ҳам ҳаво изоляция (ҳаво линияси асосан) вазифасини ўтайди. Электротехника газларнинг сиқилган кўринишда кичик температурада кўп фойдаланилади (бундай қурилма криоэлектротехника дейилади).
Азот ҳам ҳаво билан электр мустахкамлиги бир хил, лекин кам қўлланилади, сабаби ток ўтказувчи қисмлар билан доимий равишда тасирлашиб туриш натижасида емирилиш ҳосил қилади.
Таркибида кислород йўқ, шунинг учун тегиб турган материаллар оксид ҳосил қилади. Электротехникада водород катта аҳамиятга эга. Юқори иссиқлик ўтказувчанлиги учун элекро материалларни совитишда генераторларни, синхрон компенсаторларни совитишда кенг фойдаланилади. Яъни ҳаво ўрнига водородли совитишда ротордаги қувват йўқолиши камаяди, чунки бу йўқолишни газнинг зичлигига якин. Яна генератор синхрон компенсаторда водородли атмосферада счёткаларнинг айланиши енгил бўлиб, Ф.И.К ни юқори бўлади.
Суюқ диэлектриклардан асосан нефть мойи - трансформатор мойи хисобланади. Мойли трансформатор, виключатель, реакторда изоляция сифатида қўлланилиш ҳоссаси, электр чидамлилиги юқори. Бундай мойлар нефтни поғонали хайдаш йўли билан таркибидаги турли аралашмаларни қайнатиш, тозалаш йўли билан олинади.
Баъзи мойлар қотишма мисол глин материал сифатида ҳам тайёрлашда фойдаланилади. Яъни бу материал мой билан бирикканда сув томади. Яъни мойни тозалашда фойдаланилади. Трансформатор мойи рангсиз, турли углеводларнинг бирикмасидир.
Нормал шароитда стандарт буйича:
Кинематик ёпишқоқлиги 17-18,5 мм/с 20 С ва 5-6,7 мм/с 50 С
Буғининг ёниш температураси 135-140 С
Қотиш температураси -45 С
Бир неча тоннаси бўлса ёнишга хавфли
Қотиш температураси асосий факторлардан бири бўлиб, очиқ трансформаторли подстанцияларда совуқ юқори жойларида мисол мойли виключателга алохида арктик мой (АТМ-65 яъни -70 С) фойдаланилади.
ПТЭ талаби асосида электростанция ва подстанциялар учун трансформатор мойининг электр мустахкамлиги нормаллаштирилган.
Диаметри 25 мм металл дискли электродлар ораси 2,5 мм бўлиб 50 ГЦ ли частотадаги тегишли кучланишда бир неча бор назорат ўтказилиб нормаллаштирилади.
Трансформатор мойининг электр мустахкамлиги нормаси.

Қурилма кучланиши, [кВ] Электр мустаҳкамлиги [кВ\см]


6 20
35 25
110 ва 220 25
330 45
Слюда табиий менералли электроизоляцион материал бўлиб, юқори электр мустахкамлиги иссиқликка чидамлилиги, механик мустахкамлиги юқори бўлганлиги учун асосий вазиятларда турбогенераторлар ва гидрогенераторлар, кўтарма кран двигателларида қўлланилади. Табиатда кристалл кўринишига эга бўлиб, ясси пластинка шаклида эритилиб қават-қават қилиб мустаъкамланади. Табиатда асосан макони бизнинг мамлакат, Хиндистон ва Россия ўлкаларида учрайди. Химиявий таркиби учун мухим бўлган бирикма - мусковитдир.
Бундан ташқари слюдалар темир, натьрий, кальций ва бошқа бирикмаларда ҳам бўлади.
Мусковитлар рангсиз ёки қизғиш кўкиш бўлади.
Мусковит варақли (лист) ёки ўрамли бўлиб алоҳида слюда бўлаклари клейли, лакли ёки қуруқ смола ёрдамида бирлаштирилади.
Слюдали материаллар ишлаб чиқаришда қуйидагича белгиланади;
1- ҳарф мусковитнинг типи
К - коллекторли
П - ғилофли (прокладочный)
Ф - формали (формовочный)
Т - эгилувчан (гибький)

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling