Ўта кучланишлар


Металларнинг электр ўтказувчанлиги


Download 0.8 Mb.
bet28/36
Sana30.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1414316
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   36
Bog'liq
13.укув материаллар

Металларнинг электр ўтказувчанлиги.
Хаотик харакатдаги электронларнинг тартибли оқими, (Ом қонуни), электр майдондаги газ ҳолатидаги электрионларни тўқнашиши натижасида энергия ажралиши яъни, қизиши Жоуль–Ленц қонуни бу каби қонуниятлар аналитик усулда, экспериментал усулда электр ўтказувчанлик, энергия исрофлари аниқланди. Бундан ташқари яна газ ва металларда электр ўтказувчанлигида қуйидаги гипотезалар ёритилди.

  1. Занжирда узоқ муддатли ток ўтганда бир хил металли ўтказгичларда металл атомларини бир бирига ўтиши кузатилмайди.

  2. Металларнинг юқори температурада қизиганда эркин электронларни иссиқлик харакати ортади, баъзи юқори тезликдаги электронлар металл сиртидан учиб потенциалнинг кучи остида бўлади.

  3. Ўтказгичда тўсатдан майдон таъсири тўхтаганда ъоракат йўналиши, инерция қонуни асосида электронли газларнинг аралашуви кузатилади. Бу эса ўтказгичнинг тўхтатилган сўнги қисмларида потенциаллар фарқини юзага келтиради ва унга уланган ўлчовчи асбобларнинг кўрсаткичи шкала асосида оғади.

  4. Металл ўтказгичлар магнит майдонида кўндаланг магнит майдонида кўндаланг ЭЮК хосил бўлиб, ўтказгичнинг электр қаршилигини ўзгартиради.

Ўтказгичларнинг хусусиятини ифодаловчи параметрлар
а) солиштирма ўтказувчанлик γ ёки унинг тескари солиштирма қаршилиги ρ
б) солиштирма қаршиликнинг температура коэффициенти α ёки αρ
в) иссиқлик утказиш коэффициенти
г) контактлардаги потенциаллар фарқи (термо ЭЮК)
д) электронларни металдан чикиш иши
е) чўзишда мустахкамлик чегараси ℓ/∆ℓ ва узулишга эркин холда нисбий чўзилиш


Ўтказгичларнинг солиштирма ўтказувчанлик ва солиштирма қаршилиги

Ток зичлиги (А/М) ва электр майдон кучланганлиги Е (В/М) орасидаги муносабат қуйидаги формула билан кўрсатилади. (Ом қонунинг дифферинциал формаси).


J = γ E
Бу формулада γ (сименс/м) ўтказгичнинг ўз хусусиятига тегишли бўлган параметр бўлиб, унинг солиштирма ўтказувчанлиги дейилади. Унга тескари бўлган қиймат солиштирма қаршилиги дейилади. Қаршилиги R, узунлиги ℓ ва кўндаланг кесими юзаси S бўлган ўтказгич учун ўлчов бирликлари асосидаги мунособат қуйидагича бўлади.


ρ =RS/ℓ
ρ cолиштирма қаршилик ўтказгичларда 0,016 мкОм.м дан (кумуш учун) 10 мкОм.м гача бўлиши мумкин.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling