Табиат компонентларининг экологик ҳолати ва уларни эксперт баҳолаш
Download 108 Kb.
|
1363953474 42778
www.arxiv.uz Режа: Ер ресурслари Биологик ресурслар Ер ости бойликлари Чиқиндилар муаммоси Ўзбекситоннинг ер ресурслари ғоят хилма-хил бўлиб, улар чўл текислик зонаси (шу жумладан суғориладиган (антропоген) текислик), адир(тоғолди ва паст тоғлар), тоғ (ўрта тоғ), баланд тоғ зоналари ерларидан иборатдир. Республиканинг ер майдони 447,4 минг кв. км ни ташкил этган. Ер фондининг 61,5 фоизи (275,2 минг кв.км) қишлоқ хўжалигида 3,6 фоизи (16,2 минг кв.км) ўрмон хўжалигида фойдаланилган. 2% (8,9минг кв.км) алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар, 4%(1,7 минг кв.км) саноат корхоналари, транспорт тармоқлари ва бошқа ноқишлоқ хўжалиги тармоқлари ерлари, 1,5 % (6,7 минг ка.км) гидротехник ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари ерлари, 0,5% (3,1 минг кв.км) шаҳар ҳудудлари ерлари, 26,7% (119,4 минг кв.км) фойдаланилмайдиган ерлардан ташкил топган. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг (270,2 минг кв.км) 82,2% яйловлар ва ўтлоқлар, 17,8% хайдаладиган ерлардан иборат. Республикада суғориладиган ерлар 43 минг кв.км (мамлакат ҳудудининг 9,7%) майдонни эгаллайди. Республиканинг давлат ўрмон фонди 16,2 минг кв.км бўлиб, унинг 7 минг кв. км қумлик минтақа ўрмонлари, 1,2 минг кв.км тоғ ўрмонлари, қолган қисми дарёбўйи ўрмонлари, водий ўрмонларидан иборат. Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари давлат қўмитаси маълумотларига кўра мамлакатнинг суғориладиган ерлари сифати бўйича қуйидагича тақсимланган (%): сифати ёмон ерлар-0,3%, ўртачадан паст ерлар-24,3%, ўртача ерлар-45,5%, яхши ерлар-27,2%, энг яхши ерлар-2,9%. Ерларнинг чекланганлиги ва унинг сифати таркиби пасайиб бораётганлиги билан боғлиқ бўлган экологик хавф-хатар муҳим ва хавф-хатарли муаммога айланмоқда. Тупроққа ортиқча ишлов бериш агротехника талабларига амал қилмаслик ерларнинг шўрланишига, ўғитлар ва пестицидлар эса ифлосланишига, чиқиндининг камайишига, эрозиянинг кучайишига ва бошқа кўплаб салбий оқибатларга олиб келди. Ернинг ишдан чиқишига суғориш ва зовур тизимининг эскириши ва етарли даражада таъмирланмаганлиги, суғориш техникасининг қолоқлиги ва сувдан фойдаланишда исрофгарчиликка йўл қўйилиши ҳам сабаб бўлди. Тупроқнинг шўрланиши ва ифлосланиши, тупроқ эрозияси, яйловлар дигрессияси каби антропоген таъсирга боғлиқ жараёнлар кенг тарқалган ва улар катта зарар етказмоқда. Хозирги вақтда республикада шўрланган ерлар суғориладиган ер турларининг умумий майдонидан 46%ини, шу жумладан кучсиз шўрланганлиги-25%, ўртача шўрланганлиги-15% ва кучли шўрланганлиги-6% дан ортироқни ташкил этади. Кейинги ўн йил ичида суғориладиган ерларда шўрланиш 120 минг гектарга, шу жумладан кучли шўрланиш 43 минг гектарга ошган. Тупроқнинг хлороорганик пестецидлар билан ифлосланиши муаммоси жиддийлигича қолмоқда. Тупроқ эрозиясининг ҳамма турлари ҳамма регионларда кенг миқёсларда тарқалган. Эрозиядан Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Фарғона, вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасининг 65%дан 98%гача қишлоқ хўжалик экинзорлари зарар кўрмоқда. 70%дан кўпроқ яйлов яроқсиз ҳолга тушиб қолган, жумладан учдан бири юқори даражада зарарланган. Ерларнинг яроқсиз ҳолга тушиши ва сифатининг ёмоншашиши муаммосини тубдан ҳал қилиш учун бошқа тадбирлар билан бир қаторда экспертиза назоратини ҳам кучайтириш лозим. Бу соҳадаги устивор ҳаракатлар қуйидаги тадбирларни амалга оширишни ўз ичига олади: а) деҳқончиликнинг умумий маданиятини ошириш, бунда эрозияга қарши агротехник, ташкилий ҳўжалик, ўрмон-мелиоратив, гидротехника тадбирларини ҳамма жойларда кенг миқёсда амалга ошириш. Экинлар турини ва ҳилини кўпайтиришга ва алмашишлаб экишга ўтиш, бедазор ва бошқа ўтзорларни кенгайтириш яшаш муҳитини соғломлаштириш, тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш ва оширишда муҳим экологик роль ўйнайди; б) суғориш ва коллектор-зовур тизимини бутунлай қайта таъмирлаш, шўр босган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, такомиллаштирилган зовур тизимларини барпо этиш; в) яйловлар дегрессиясининг олдини олиш ва яйловлардан фойдаланиш амалиётини яхшилаш ва яйлов обороти талабларига қатъий амал қилиш. Бу тадбирлар комплекси республикада атроф муҳитни зарарланишдан, шўрланиш ва ер ости сувлари етказадиган жиддий таъсирдан ҳимоя қилишга ва табиат мувозанатини тиклашга имкон беради. Шу сабабдан экологик экспертиза назоратида ушбу тадбирлар комплексини амалга оширишга алоҳида эътибор бериш лозим. Download 108 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling