Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш


ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ВА ГАЗДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


Download 237.5 Kb.
bet5/10
Sana11.05.2023
Hajmi237.5 Kb.
#1450049
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Шартнома охиргиси типография

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ВА ГАЗДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК



    1. Газдан фойдаланишда «Истеъмолчи» томонидан 3.13-бандида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилиши, «Етказиб берувчи» ва «Истеъмолчи» вакиллари томонидан имзоланадиган ва икки нусхада тузиладиган далолатнома билан расмийлаштирилади.

    2. Ушбу шартноманинг 5.1-бандига асосан расмийлаштирилган далолатномага мувофиқ «Истеъмолчи»дан, «Етказиб берувчи» вакилининг сўнгги кўздан кечириш кунидан бошлаб, фойдаланган газ ҳажми қиймати (амалдаги тарифлар бўйича) ундирилади.

    3. Бунда мазкур шартноманинг 5.2-бандида кўрсатилган ҳолатларда газ ҳажми қийматининг ундирилиши «Истеъмолчи»ни қонунчиликда белгиланган жавобгарликдан озод қилмайди.



  1. ТАРМОҚДАН УЗИБ ҚЎЙИШ ВА ҚАЙТА УЛАНИШ ТАРТИБИ



    1. «Истеъмолчи» (стратегик корхоналар ва ижтимоий аҳамиятга эга «Истеъмолчи»лар бундан мустасно) газ тармоқларидан қуйидаги ҳолатларда узиб қўйилади:

  • фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоб ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида қарздорлик мавжуд бўлганда;

  • «Етказиб берувчи»нинг қонунчиликда белгиланган кўрсатмалари бажарилмаганда, шу жумладан унинг вакиллари ҳисоблаш приборларидан кўрсаткични олишига қўйилмаганда;

  • ҳисоблаш приборларига қасддан зарар етказилганда, прибор кўрсатгичларини ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширилган ва бошқа Табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларида;

  • газни талон-тарож қилиш, газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланганда.

  • ТГНҲАТ носоз ёки мавжуд бўлмаса.

    1. «Етказиб берувчи» етказиб берилган газ учун қарздор бўлган «Истеъмолчи»ни қарзни беш кун ичида узиши лозимлиги ҳақида хабардор қилади.

«Етказиб берувчи» «Истеъмолчи»ни хабардор қилган вақтдан бошлаб беш кун муддат ўтгандан сўнг, «Истеъмолчи»ни дебитор қарздорлик учун газ тармоқларидан узиб қўйиш ва уларни қайтадан улашни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
Қайта уланишда «Истеъмолчи»дан тўлов куни амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида ҳақ ундирилади. Бунда, ТГНҲАТга уланган ҳамда ҳисобга олиш прибори автоматик тарзда ўчириб-ёқиш қурилмасига эга бўлган «Истеъмолчи»ларни газ тармоқларига қайта уланиши учун ҳақ ундирилмайди.



  1. Download 237.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling