Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]


-модда. Чиқиндиларни экологик сертификатлаш


Download 134.5 Kb.
bet10/13
Sana08.06.2023
Hajmi134.5 Kb.
#1465055
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
362-II 05.04.2002 (1) Чиқиндилар тугрисида

19-модда. Чиқиндиларни экологик сертификатлаш
Олди-сотди, экспорт-импорт операцияси объекти бўлган чиқиндилар, шунингдек ташилиши керак бўлган хавфли чиқиндилар чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга мувофиқлик бўйича экологик сертификатлашдан ўтказилиши керак, унинг натижаларига кўра чиқиндиларнинг мулкдорларига экологик сертификат берилади.
Чиқиндиларни экологик сертификатлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги 151-сон «Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига қаранг.
20-модда. Хавфли чиқиндиларни ташиш
Хавфли чиқиндиларни ташиш чиқиндиларнинг экологик сертификати ҳамда уларни ташиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда махсус жиҳозланган транспорт воситаларида амалга оширилади.
Хавфли чиқиндиларни бехатар ташиш учун жавобгарлик транспорт ташкилоти зиммасида бўлади.
21-модда. Чиқиндиларни олиб кириш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чиқиндиларни, шу жумладан чет элга мансуб радиоактив чиқиндиларнинг ҳар қандай турларини сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида олиб кириш тақиқланади.
Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳитнинг хавфсизлиги таъмин этилиши шарти билан чиқиндилар фақат қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб кирилишига йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Чиқиндиларни сақлаш ва зарарсизлантиришга доир талаблар
Чиқиндиларни сақлаш санитария нормалари ва қоидаларига, экологик хавфсизлик талабларига мувофиқ ҳамда чиқиндилардан оқилона фойдаланилишини ёки уларнинг бошқа шахсларга берилишини таъминловчи усулларда амалга оширилади.
Саноат чиқиндиларини ва маиший чиқиндиларни махсус техник мосламаларсиз зарарсизлантириш тақиқланади.
Чиқиндилар кўмиб ташланадиган жой (хавфли чиқиндилар бундан мустасно) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.
Ўзбекистон Республикасида утилизация қилиш учун тегишли технологиялар мавжуд бўлган чиқиндиларнинг кўмиб ташланишига йўл қўйилмайди.
Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва зарарсизлантириш тақиқланади.
Алоҳида ҳолларда, махсус тадқиқотлар натижаларига кўра фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит хавфсизлигини, табиий ресурслар сақланишини таъминлаш талабларига риоя этган ҳолда чиқиндиларни ер остига кўмиб ташлашга йўл қўйилади.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари]

Download 134.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling