Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]


-модда. Чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари


Download 134.5 Kb.
bet11/13
Sana08.06.2023
Hajmi134.5 Kb.
#1465055
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
362-II 05.04.2002 (1) Чиқиндилар тугрисида

23-модда. Чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари
Чиқиндиларни махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларга жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ундирилади.
Компенсация тўловлари миқдори белгиланган тартибда чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари асосида, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳамда атроф-муҳит учун хавфлилик даражасига қараб белгиланади.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
231-модда. Утилизация йиғими
Экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади.
Утилизация йиғими:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан — ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига жойлаштирилганда;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ишлаб чиқарилганда (йиғилганда, тайёрланганда) ундирилади.
Утилизация йиғимининг миқдорлари, утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситаларининг, ўзиюрар машиналарнинг ва улар тиркамаларининг турлари ҳамда тоифалари, шунингдек утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндилар билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича инфратузилмани ташкил этиш учун харажатлар утилизация йиғимидан тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
(231-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон — 2020 йил 16 февралдан кучга киради)

Download 134.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling